Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсагатов Кахрамон Хайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоларини судда кўришнинг процессуал хусусиятлари”, 12.00.04–Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu542.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Есанова Замира Нормуротовна, юридик фанлар доктори, профессор; Қучкаров Хамидулло Абдурасулович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади судларда ишга тиклаш тўғрисидаги низоли ишларни кўриш ва ҳал етиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда мазкур муаммоларни ҳал етишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
меҳнатга оид низолар тушунчаси муаллифлик ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, бунда “меҳнатга оид низолар деганда иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар тушунилиши зарурлиги, мазкур таърифнинг асосларини иш берувчи ва ходим ўртасида, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ташкил қилиши асослантирилган;
ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоларини ҳал етишда медиация институтини қўллаш имкониятлари асосида меҳнат қонунчилигида ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга нисбатан яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини қўллаш, ушбу тартиб-таомиллар низоларни яраштириш комиссияси томонидан, медиатор иштирокида ҳамда меҳнат арбитражида кўриб чиқишдан иборат бўлишини мустаҳкамлаш зарурати асослаб берилган;
даъво хусусиятига ега бўлган меҳнат низолари каби ишга тиклаш тўғрисидаги низоларни судда кўришнинг ҳар қандай боcқичида тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида улар томонидан ўзаро мақбул йечимга еришиш мақсадида воситачининг ёрдами билан низоларни ҳал қилиш тартиб-таомили қўлланилишини қонунчиликда белгилаш асосланган;
ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоси судда кўриб чиқишнинг исталган босқичида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киришдан олдин “Медиация тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ кўриб чиқиш учун медиаторга ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги нормани қонунчиликда белгилаш таклифи асослаб берилган;
ишга тиклаш тўғрисидаги низоли ишларни судда кўрилишида тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш мақсадида иш берувчининг меҳнат билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни (ишга олиш тўғрисидаги, бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, иш ҳақи тўғрисидаги маълумот, ҳисобланган ва амалда ходим томонидан тўланган солиқлар ва мажбурий тўловлар, ушбу иш берувчи билан ишлаш даври ва ҳоказоларни) ходимга тақдим етиш тартиби ва аниқ муддатини белгиловчи нормани қонунчиликка киритиш асослантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
меҳнатга оид низолар тушунчаси муаллифлик ёндашуви асосида ишлаб чиқилиб, бунда “меҳнатга оид низолар деганда иш берувчи ва ходим ўртасида ёхуд ходимлар (уларнинг вакиллари) ва иш берувчилар (уларнинг вакиллари) ўртасида меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини, меҳнат шартномасини қўллаш масалалари бўйича, шунингдек янги меҳнат шартларини белгилаш ёки мавжуд меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари бўйича тартибга солинмаган келишмовчиликлар тушунилиши зарурлиги, мазкур таърифнинг асосларини иш берувчи ва ходим ўртасида, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларни, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ташкил қилишига доир концептуал ғоя ва таклифлар “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” номли дарсликда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғига асосан берилган 166-443-сон далолатнома). Бу еса мутахассислик бўйича таълим олаётган юридик олий таълим муассаса-ларининг талабалари ва тингловчилари, профессор-ўқитувчилари, малака ошириш маркази тингловчилари, шунингдек меҳнатга оид низоли ишларни кўриш ва ҳал қилиш ваколатига ега органлар ходимларининг билим, маҳорат ва кўникмалари шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган;
ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоларини ҳал етишда медиация институтини қўллаш асослари ва тартибини қонунчиликда белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси 542, 545-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 
14 октябрдаги 27/2–244-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ишга тиклаш тўғрисидаги низоларга нисбатан яраштирув-воситачилик тартиб-таомилларини қўллаш, ушбу тартиб-таомиллар низоларни яраштириш комиссияси томонидан, медиатор иштирокида ҳамда меҳнат арбитражида қулай ва соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишга хизмат қилган;
даъво хусусиятига ега бўлган меҳнат низолари каби ишга тиклаш тўғрисидаги низоларни судда кўришнинг ҳар қандай боcқичида тарафларнинг ихтиёрий розилиги аcоcида улар томонидан ўзаро мақбул йечимга еришиш мақсадида воситачининг ёрдами билан низоларни ҳал қилиш тартиб-таомили қўлланилишини белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси 542-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 
14 октябрдаги 27/2-244–22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ишга тиклаш тўғрисидаги низоларни судда кўришнинг муқобил усулларини қўллаш орқали низоларни тез ва самарали ҳал етишга хизмат қилган;
ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низоларини судда кўришнинг ҳар қандай боcқичида тарафларнинг ихтиёрий розилиги аcоcида улар томонидан ўзаро мақбул йечимга еришиш мақсадида воситачининг ёрдами билан низоларни ҳал қилиш тартиб-таомили қўлланилишини белгилаш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси 580-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 14 октябрдаги 2/2-244–22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши даъво хусусиятига ега бўлган меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг ҳар қандай боcқичида тарафларнинг ихтиёрий розилиги аcоcида улар томонидан ўзаро мақбул йечимга еришиш имконини берган;
иш берувчининг меҳнат билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни ходимга тақдим етиш тартиби ва муддатини назарда тутувчи нормани қонунчиликка киритиш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодекси 117-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғининг 2022 йил 12 октябрдаги 12-4–59-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши судда ишга тиклаш тўғрисидаги низоли ишларда иштирок етувчи тарафлар (иш берувчи ва ходим)нинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишувини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish