Sayt test rejimida ishlamoqda

Иканов Азамат  Агзамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Суицидал терроризмнинг криминологик ва профилактик жиҳатлари”, 12.00.08 -“Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ва 12.00.14 - “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Пробация фаолияти” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1. PhD/Yu265.
Илмий раҳбар: Фозилов Икром Юсупович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Ражабов Бахтиёр Алмахматович, юридик фанлар доктори, профессор; Бердияров Шухрат Намазбоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда суицидал терроризмга қарши курашнинг криминологик ва профилактик воситаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстремизм, терроризм, сепаратизм тавсифидаги жиноятларни содир этганлиги учун жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни (суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни) масофавий таълим шаклида ўқитиш тартибини жорий этиш асослаб берилган;
жамоат жойларида шахсларнинг ташқи қиёфаси ва хулқ-атворини психологик баҳолаш орқали суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ҳамда уларни зарарсизлантиришни назарда тутувчи “профайлинг технологияси”ни қўллаш асосланган;
суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш фаолиятини хронологик тартибдаги манзилли тадбирлар белгиланган дерадикализация алгоритми асосида амалга ошириш асосланган;
суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларнинг криминологик портрети намунасини ишлаб чиқиш орқали уларнинг хулқ-атворини ягона ёндашув асосида баҳолаш асослаб берилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
экстремизм, терроризм, сепаратизм тавсифидаги жиноятларни содир этганлиги учун жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларни (суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни) масофавий таълим шаклида ўқитишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (13.05.2020 й. ID-17741) 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 13-сон хулосаси). Ушбу таклифнинг жорий этилганлиги маҳкумларнинг таълим олишига кўмаклашиш орқали уларда қонунга итоаткор хулқ-атворни шакллантиришга ва янги жиноят содир этишининг олдини олишга хизмат қилган;
жамоат жойларида шахсларнинг ташқи қиёфаси ва хулқ-атворини психологик баҳолаш орқали суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ҳамда уларни зарарсизлантиришни назарда тутувчи “профайлинг технологияси”ни қўллаш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг илмий асосларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (28.01.2022 й. 4/4ққ/5ққ/1ққ/2/2-сон) 6-хатбоши, б) банди, 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022 йил 14 февралдаги 920-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши суицидал терроризмнинг барвақт олдини олиш фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш фаолиятини дерадикализация алгоритми асосида амалга оширишга доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган “2022 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси”нинг 34-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 5 сентябрдаги 1-сон хулосаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ёт ғоялар таъсирига тушган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш тадбирларини ягона самарали ёндашув асосида ва манзилли амалга оширилишига хизмат қилган;
суицидал террорчилик ҳаракатини содир этишга мойил шахсларнинг криминологик портрети намунасини ишлаб чиқиш орқали уларнинг хулқ-атворини ягона ёндашув асосида баҳолашга доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси (28.12.2021 й. ID-54875) 48-моддаси (пробация назоратидаги шахснинг ижтимоий-психологик портрети)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 26 октябрдаги 3-сон хулосаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маҳкумларнинг шахси ва хулқ-атворидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий мослаштириш бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish