Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалов Азамат Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табақалаштирилган  ёндашув асосида масофавий таълимни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3766.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Отажонов Жамшидбек Машрабжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табақалаштирилган ёндашув асосида масофавий таълимни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий таълим шакли бўйича талабаларни ўқитишнинг педагогик имконияти виртуал мулоқот олиб боришга индивидуал-психологик таъсир, электрон таълим муҳитининг доимий ички ва об'ектив ташқи омиллари, онлайн муносабат юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш имконини берувчи амалий машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълимни ташкил этиш модели муайян дастурий белги ва сифатларига кўра танлов гуруҳларини шакллантириш, кутилаётган натижа ҳамда субъект-субъект муносабатларининг ўзаро фаолиятини структуравий ва динамик ахборотлар алгоритмлари билан рақамли технологияларга идиентив уйғунлигини узлуксиз ва барқарор таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълим шакли асосида талабаларни ўқитиш жараёни “Компютер таъминоти” фани мазмунини синхрон ва асинхрон таълим жараёнлари, навигация тизими ҳамда иловаларни профилли табақалаштириш ва ўзини-ўзи назорат қилиш алгоритмини ҳамкорлик фаолият даражаларига факторли таҳлил натижаларига кўра босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
масофавий таълимни ташкил этиш методикаси дидактик мақсадларнинг умумий тавсифи, ўқитишнинг оддийдан-мураккабликка қаратилганлиги, интерактив фаолият маҳсулдорлиги ҳамда ижодий-интеллектуал фаолият параметрлари яхлитлиги продуктив ва когнитив усулларни динамик мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табақаллаштирилган ёндашув асосида масофавий таълим ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
масофавий таълим шакли бўйича талабаларни ўқитишнинг педагогик имконияти виртуал мулоқот олиб боришга индивидуал-психологик таъсир, электрон таълим муҳитининг доимий ички ва об'ектив ташқи омиллари, онлайн муносабат юритишга оид кўникмаларни ривожлантириш имконини берувчи амалий машқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар  “Информатика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538 сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 538-143 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг масофавий таълим шакл элементларини  қўллаш орқали  информатикага ўқитиш  имконияти яратилган;
масофавий таълимни ташкил этиш модели муайян дастурий белги ва сифатларига кўра танлов гуруҳларини шакллантириш, кутилаётган натижа ҳамда субъект-субъект муносабатларининг ўзаро фаолиятини структуравий ва динамик ахборотлар алгоритмлари билан рақамли технологияларга идиентив уйғунлигини узлуксиз ва барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Информатика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538 сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 538-143 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада масофавий таълим элементларини хисобга олган ҳолда талабаларни  информатикага ўқитишнинг табақалаштирув шаклларини ривожлантириш имкони яратилган;
масофавий таълим шакли асосида талабаларни ўқитиш жараёни “Компютер таъминоти” фани мазмунини синхрон ва асинхрон таълим жараёнлари, навигация тизими ҳамда иловаларни профилли табақалаштириш ва ўзини-ўзи назорат қилиш алгоритмини ҳамкорлик фаолият даражаларига факторли таҳлил натижаларига кўра босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  “Информатика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538 сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 538-143 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, масофавий таълим жараёнида қўлланиладиган электрон нашрлар такомиллаштирилган;
масофавий таълимни ташкил этиш методикаси дидактик мақсадларнинг умумий тавсифи, ўқитишнинг оддийдан-мураккабликка қаратилганлиги, интерактив фаолият маҳсулдорлиги ҳамда ижодий-интеллектуал фаолият параметрлари яхлитлиги продуктив ва когнитив усулларни динамик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Информатика ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538 сон буйруғи асосида нашрга тавсия этилган 538-143 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада масофавий таълимда табақалаштирилган таълим бериш асосида талабаларнинг индивидуал хусусиятларини максимал даражада ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish