Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Нозима Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабалар инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари», 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped1049.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исақулова Нилуфар Жаниқуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантиришнинг педагогик жихатларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилиги коммуникатив-ижодий муҳитни иқтисодиёт эҳтиёжларига мос равишда яратиш, маъсулият ва мослашувчанлик сифатларини таълимий мақсадларга кўра босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда субъект-субъект муносабатларидаги ахборот-технологик жараёнларни тадрижий ва интенсив жадаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантириш жараёни иш тажрибаси, психологик тайёргарлик ва индивидуал касбий эҳтиёжларга мос табақалашган ўқув фаолиятини таълим мақсадларига мос ривожлантирувчи ва ижодий фаооликни оширувчи топшириқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантириш модели касбий ё'налганлик, адолатлилик, жамоа ишончи, самарали ҳамкорлик, қатъиятлилик сифатларини белгиловчи аксиологик мезонларнинг даврий янгиланиб бориш давомийлигини стратегик мақсадларни тўғри танлашига барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар инновацион бошқарув компетентлилигини баҳолаш мезонлари рақамли таълим парадигмаларига шакл ва мазмун жиҳатдан уйғунлаштириш ҳамда инновацион-ижодий муҳитни замонавий интеллектуал ёндашувларнинг натижавий мақсадлари репродуктивлигига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилиги коммуникатив-ижодий муҳитни иқтисодиёт эҳтиёжларига мос равишда яратиш, ма'сулият ва мослашувчанлик сифатларини таълимий мақсадларга кўра босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда субъект-субъект муносабатларидаги ахборот-технологик жараёнларни тадрижий ва интенсив жадаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 14 февралдаги 02-07-467/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантиришга шароит яратилган;
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантириш жараёни иш тажрибаси, психологик тайёргарлик ва индивидуал касбий эҳтиёжларга мос табақалашган ўқув фаолиятини таълим мақсадларига мос ривожлантирувчи ва ижодий фаолликни оширувчи топшириқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизатсиялашган тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 14 февралдаги 02-07-467/04-сон маълумотномаси). Натижада талабалар бошқарув стратегияларини белгилай олиш кўникмаларига эга бўлишга имкон яратилган;
талабаларнинг инновацион бошқарув компетентлилигини ривожлантириш модели касбий ё'налганлик, адолатлилик, жамоа ишончи, самарали ҳамкорлик, қатъиятлилик сифатларини белгиловчи аксиологик мезонларнинг даврий янгиланиб бориш давомийлигини стратегик мақсадларни тўғри танлашига барқарорлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган  ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 14 февралдаги 02-07-467/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг бошқарув компетенцияларини ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратилган;
талабалар инновацион бошқарув компетентлилигини баҳолаш мезонлари рақамли таълим парадигмаларига шакл ва мазмун жиҳатдан уйғунлаштириш ҳамда инновацион-ижодий муҳитни замонавий интеллектуал ёндашувларнинг натижавий мақсадлари репродуктивлигига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизатсиялашган тизимини ишлаб чиқиш” мазусидаги грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 14 февралдаги 02-07-467/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инновацион компетенциялари самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish