Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Ботур Вахобжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон найлар бепуштлиги бўлган аёлларни  ёрдамчи репродуктив технологияларга тайёрлаш услубларини такомиллаштириш асосида ҳомиладорликнинг биринчи даври натижаларини яхшилаш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2059.
Илмий раҳбар: Расуль-Заде Юлдуз Гулямовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бачадон найлари бепуштлиги бўлган аёлларда ёрдамчи репродуктив технологияларга тайёргарликни такомиллаштириш ва ҳомиладорликнинг I-триместрининг натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстракорпорал уруғлантириш амалиётига жалб қилинган аёлларда веноз қондаги ва фолликуляр суюқликдаги рух, мис, темир, фолий кислотаси миқдорининг камайганлиги аниқланган;
бепуштлиги билан касалланган аёлларда экстракорпорал уруғлантиришнинг муваффақиятли натижасининг асоси ҳисобланган юқори сифатли тухум ҳужайранинг етилишида, веноз қон ва фолликуляр суюқликнинг эссенциал микроэлементлари - мис, рух ва темирнинг узвий алоқаси асосланган;
политанқислик ҳолатининг мавжудлиги аёлларнинг йиғилган, етук, уруғлантирилган ва музлатилган тухумҳужайралари сонига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, доминант  фолликулалар сонининг камайишига олиб келиши исботланган;
бачадон найлари бепуштлиги бўлган аёлларда қон ва фолликуляр суюқликнинг политанқислик ҳолатини коррекциялашга асосланган экстракорпорал уруғлантириш ва ҳомиладорликнинг I-триместрига ҳомиладорликкача тайёрлашнинг оптимал тактикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон найлари бепуштлиги кузатилган аелларда ЭКУ асоратларни олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида 
экстракорпорал уруғлантириш дастурларининг самарадорлигини башорат қилишда най-перитонеал генезли бепуштлик билан касалланган аёлларда микроэлементлар ўрни бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалри асосида ишлаб чиқилган «Экстракорпорал уруғлантириш дастурларининг самарадорлигини башорат қилишда най-перитонеал генезли бепуштлик билан касалланган аёлларда микроэлементлар ўрнини баҳолаш усули»  номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 25 февралдаги 8н-р/207-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эрта хомиладорлик асоратларни башорат қилиш, ЭКУ дастурини самарадорлигини оширишга қаратилган ўз вақтидаги даволашда  янги инновацион усуллардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар беришга имкон яратган;
бачадон найлар бепуштлиги бўлган аёлларни  ёрдамчи репродуктив технологияларга тайёрлаш услубларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотнинг натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро  шаҳар  4-оилавий поликлиникаси, Тошкент шахардаги “Consultative medical group” “Ankalife” “Istanbul Eku markazi” клиникаларида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 8н-д/441-сон маълумотномаси) клиник амалиётида жорий этилган. Амалиётга тадбиқ этилган илмий натижалар ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш, эрта ташхислашни йўлга қўйиш ҳамда асоратларни олдини олиш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish