Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйчиев Зафаржон Зокировичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “10/0,4 кВ кучланишдаги куч трансформаторларининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3325
Илмий раҳбар: Юсупов Дилмурод Турдалиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович - техника фанлари доктори, профессор. Болтаев Отабек Ташмухамматович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:     Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ночизиқли юкламага эга кучланиши 10/0,4 кВ бўлган куч трансформаторларининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
уч фазали куч трансформатори иккиламчи чулғамларининг ҳар бирини уч қисмга ажратиб олиш ва нейтралига актив қаршилик қўллаш асосида ночизиқли электр юкламалар кучланишини симметриялаш имконини берувчи уланиш схемаси такомиллаштирилган;
электромагнит индукция қонуни, Максвелнинг биринчи интеграл тенгламаси, Стокс теоремаси ва тригонометрик айният асосида симметрияловчи куч трансформатори иккиламчи чулғамларидаги кучланиш қийматини аниқлаш имконини берувчи математик ифода олинган ва алгоритми ишлаб чиқилган;
жуфт уланиш гуруҳлари билан параллел ишлаш имконини берувчи уч фазали симметрияловчи куч трансформатори чулғамларининг уланиш схемаси ва ўрамлар сонини ўзгартириш асосида ишлаб чиқилган;
уч фазали куч трансформаторининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали баҳолаш имконини берувчи усул эҳтимоллар ва ишончлилик назариялари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 10/0,4 кВ бўлган куч трансформаторларининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ночизиқли электр юкламалар кучланишини симметриялаш имконини берувчи уч фазали куч трансформатори чулғамларининг уланиш схемаси Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳудудий электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2022 йил 14 ноябрдаги 01-03-20/1232-сон маълумотномаси). Натижада эксплуатациядаги куч трансформаторларининг ишончлилиги 3,1 баробарга ошириш имкони яратилган.
уч фазали куч трансформаторининг ишончлилигини ички симметриялаш орқали баҳолаш имконини берувчи усул Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳудудий электр таъминоти корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ нинг 2022 йил 14 ноябрдаги 01-03-20/1232-сон маълумотномаси). Натижада корхонада 10/0,4 кВ кучланишдаги қуввати 100 кВА бўлган 1 дона куч трансформаторидаги носимметрик ҳолатларни бартараф этиш орқали бир йилга 3 302 200 сўм, 85 та куч трансформаторлари учун эса 280 687 000 сўм  иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish