Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Мухиддин Садировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзасидан техник экспертиза ўтказиш усулларини такомиллаштириш”,05.10.02 –Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.2.PhD/T2980.
илмий раҳбар: Сулейманов Адилжон Арифджанович,техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси PhD 40/30.12.2020.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хасанов Бахриддин Баратович; т.ф.ф.д, (PhD), доцент Камолов Лазизжон Аминович.
Етакчи ташкилот:Тошкент кимё-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни техник экспертизадан ўтказиш фаолияти самарадорлигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни дала тадқиқот усулларини такомиллаштиришда автоматлаштирилган дастурий комплексни қўллаш орқали содир бўлган ёнғинларни хисобга олиш, уларни рақамлаштирилган кутубхонасини шакиллантириш ёрдамида техник экспертлар воқеа жойида  ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш ёрдамида уларнинг иш самарадорлик коэффициенти белгиланган меъёрга нисбатан 33,0-43,0% гача яхшиланиши аниқланган.
техник экспертиза тадқиқотлари ўтказишда ёнғин ва портлаш хавфи чиққан вазиятга аниқлик киритиш, аэрофото-видео тасвирга олиш ва сифатли хулосага эришишда номутахассис билан экспертни босиб ўтадиган масофасида эришиладиган натижа 29,0 % гача, эксперт ва учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиб техник экспертиза ўтказиш самарадорлик коэффиценти 65,0 % гача ошиши мумкинлиги илмий жиҳатдан исботланган;
ёнғин техник экспертиза ўтказиш экспертиза бўлинмалари экспертлари фаолиятидаги кўп мезонли жараёнларни оптималлаштириш масаласини ифодаловчи мантиқий модели асосида алгоритм ишлаб чиқилиб, ёнғиннинг бошланғич ўчоғини аниқлашда “КИМ-2М”, “МВП-2М, “Тепловизор”, “ТОП-01-ЭП” қурилмаларидан фойдаланиш орқали самарага эришиш имкониятлари тадқиқ қилинган;
портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда дала тадқиқотларини расмийлаштиришда иерархик тизимга асосланган “Ёнғинларни ҳисобга олиш ва уларни сабаб-оқибатларини таҳлил қилишни автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизими дастурий маҳсулоти” ва “FVV EXPERT” мобил илова ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлгандаги фаолият ва техник экспертиза ўтказиш усулларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий изланишлар бўйича олинган натижалар асосида:
портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни техник жиҳатдан текширувлар олиб борувчи давлат ёнғин назорати органи ходимлари ва экспертлар учун самарадорлик коэффициентини ҳисоблашнинг математик топлами ва алгоритми Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази ва Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятла бошқармаларида жорий этилган (Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг 2022 йил 18 мартдаги 29-22-5/185-сонли ва Фарғона вилояти ФВБнинг 2022 йил 17 мартдаги 30/1-48-сонли далолатномалари). Натижада портлаш ва ёнғин билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни экспертиза қилиш самарадорлигини яхшиланишига имконини берган; 
техник-экспертиза ўтказишда учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тадқиқотларининг математик хисоблари ва алгоритми ёрдамида натижаларни расмийлаштиришда фойдаланиш тартиби, тадқиқотлар натижасига кўра экспертларни иш самарадорлигини аниқлаш коэффициенти Мудофаа Вазирлиги Махсус-авария тиклаш бошқармасига жорий қилинган (МАТБнинг 2022 йил 6 апрелдаги 1844/1-сонли далолатномаси). Натижада Махсус-авария тиклаш бошқармаси мутахассислар воқеа жойини ўрганишларидаги самарадорликлари ошган. 
“Экспертларни ахборот таҳлилий қўллаб-қувватлаш тизими” номли дастурий маҳсулот ва “FVV EXPERT” деб номланган мобил иловалар фавқулодда вазиятлар вазирлиги экспертиза бўлинмаларига жорий этилган (Фавқулодда вазятлар вазирлигининг 2022 йил 10 сентябрдаги 7/5/10-1670-сонли маълумотномаси) Натижада вазирлик тизимида фаолият юритувчи экспертларнинг иш самарадорлиги 20 фоизгача ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish