Sayt test rejimida ishlamoqda

Чўллиев Яъқубжон Эргашович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станциялари бошқарув тизимлари учун кавитацияни ўлчаш ва назорат қилишнинг интеллектуал датчиги”, 05.01.06 – “Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2639
Илмий раҳбар: Баратов Рустам Жалилович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос агрегатлари сўриш қувурида ҳосил бўладиган кавитация жараёнини ўлчаш ва назорат қилишнинг интеллектуал датчигини ишлаб чиқиш ва унинг асосий метрологик характеристикаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос агрегатлари сўриш қувурининг белгиланган ҳажмида сув – ҳаво нисбатининг ўзгариши каби физик – техник эффектга асосланган интеллектуал датчигининг қувурда қўшимча гидравлик қаршилик ҳосил қилмайдиган конструкцияси ишлаб чиқилган;
ўта кичик сиғимларни кенг диапазонда ўлчашга имкон берувчи сиғимли датчикнинг динамик режими асосида зарядланиш ва разрядланиш вақтини частотаси ростланадиган манбанинг тактли импульслар сони орқали аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
насос агрегатлари сўриш қувурида кавитация пайдо бўлиш эҳтимоли минумум бўлишини таъминлайдиган сув температурасини аниқлаш имконини берувчи белгиланган ҳажмда сув-ҳаво нисбатининг ҳар қандай кичик қийматларда ўзгаришига асосланган интеллектуал датчикнинг аналитик ифодалари ва математик модели ишлаб чиқилган;
насос агрегатлари сўриш қувурида пайдо бўладиган сув-ҳаво нисбатини белгиловчи коэффициент ортишининг насос агрегати электр энергия истеъмоли ва сув чиқариш қувурида сув сарфига таъсирини инобатга олишга имкон берувчи аналитик ифодаси келтириб чиқарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос агрегатларининг кавитация жараёнини ўлчаш ва назорат қилишнинг интеллектуал датчигини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
қувурларда суюқликлар ва газларнинг босимини ўлчаш ва назорат қилиш интеллектуал датчиги Жиззах бош насос станциясига қарашли Ховособод насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 03/27-778-сон маълумотномаси). Натижада, кавитацияни назорат қилиш ҳисобига насос агрегатларнинг фойдали иш коэффициентини 14-15% га ортишига эришилган;
насос станцияси аванкамерасида сув сатҳи ва сўриш қувурларда босим ўзгариши орқали кавитацияни ўлчаш ва назорат қилишнинг интеллектуал датчиги Аму-Бухоро Машина Канали Олот туман бошқармаси тасарруфидаги Жондор 1-кўтарма насос станциясида жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 8 апрелдаги 03/27-778-сон маълумотномаси). Натижада, насос станцияларда кавитацияни ўлчаш ва назорат қилиш ҳисобига 74млн сўм/йилга иқтисодий самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish