Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхонов Уткир Кахрамоновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошқарилувчи электр юритмалар асосида компрессор қурилмаларининг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.РhD/T1618.
Илмий раҳбар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01.
Расмий оппонентлар:
Қаршибаев Асқарбек Илашевич - техника фанлари доктори, профессор.
Ҳошимов Урал Ҳошимович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарилувчи электр юритмалар асосида компрессор қурилмаларининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компрессор станциясидаги синхрон двигателнинг автоматик бошқарилувчи тиристорли қўзғатиш тизими асосида унинг математик модели ва структура схемаси ишлаб чиқилган;
газ ҳайдаш агрегатини реактив қувватни қоплаш компенсатори сифатида фойдаланиш учун турли иш режимларидаги юкламаларни эътиборга олган ҳолда синхрон двигателнинг қўзғатиш токини автоматик бошқариш орқали энергия тежамкор тизим ва реактив қувватни қоплаш имкониятини аниқловчи алгоритм ишлаб чиқилган;
ўзгарувчан бошқарув частотасида компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегати синхрон двигатели энергетик кўрсаткичларининг математик моделлари бошқариш қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган;
технологик жараёнларга таъсир этувчи асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда, газни узатувчи компрессор станциясининг энергия самарадорлигини аниқлаш методикаси сарфланадиган электр энергиясининг солиштирма меъёрини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;
мавсумий иш режимларидаги компрессор қурилмалари энергия самарадорлигининг математик моделлари, газ узатиш жараёнида энергия самарадорлигига таъсир этувчи технологик ва эксплуатация омиллари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бошқарилувчи электр юритмалар асосида компрессор қурилмаларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик жараёнларга таъсир этувчи асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда, табиий газни узатувчи компессор станциясининг энергия самарадорлигини ва қурилмада сарфланадиган электр энергиясининг солиштирма меъёрини аниқлаш методикаси “Ўзтрансгаз” АЖ “Когон магистрал газ қувурлари бошқармаси” га жорий қилинган (Энергетика вазирлигининг 2022 йил 15 июлдаги №13-3631 сонли маълумотномаси). Натижада табиий газни узатишда сарфланадиган электр энергиясининг солиштирма меъёри аниқланиб амалиётга жорий этилди, ҳамда электр энергия истеъмолини 3% га тежаш имконини берган;
газ ҳайдаш агрегатини реактив қувватни қоплаш компенсатори сифатида фойдаланиш учун турли иш режимларидаги юкламаларни эътиборга олган ҳолда синхрон двигателнинг қўзғатиш токини автоматик бошқариш орқали энергия ва ресурс тежамкор тизими ишлаб чиқилди ва реактив қувватни қоплаш имконияти аниқланди (Энергетика вазирлигининг 2022 йил 15 июлдаги №13-3631 сонли маълумотномаси). Натижада тармоқнинг қувват коэффициентини ошиши, кабел линиясидаги ҳамда двигателнинг статор чулғамидаги актив қувват исрофларининг камайиши ҳисобига йилига 5198400 кВар·соат реактив энергиясини қоплаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлик 332 697 600 (уч юз ўттиз икки миллион олти юз тўқсон етти минг олти юз) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish