Юлдашова Иродахон Икромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Електронлар билан нурлантирилган углерод нанонайчалар ва углерод таркибли (ZrTi)CN, (TiHfTa)CN наноқопламалар структураси ва нанокристаллитлар ўлчамлари», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/FМ546
Илмий раҳбар: Ташметов Маннаб Юсупович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FМ/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Ташмухамедова Дилноза Aртикбаевна, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади турли флюенсли електронларнинг нанонайчалар ва углерод таркибли кўп компонентли наноқопламалар структураларига ҳамда нанокристаллитлар ўлчамларига таъсирининг қонуниятларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир деворли углеродли нанонайчалар икки фазали (фаз.гр. П6/ммм ва П63/мc), кўп деворли углеродли нанонайчалар еса бир фазали гексагонал структурали (фаз.гр. П63/мc) бўлиб, бу фазаларнинг структураси мос равишда 1,54×1017 ел/cм2 ва 5,1×1017 ел/cм2 флюенсга қадар сақланиши аниқланган;
биринчи марта бир деворли углеродли нанонайчалар Раман спектрида 1,54×1017 ел/см2 флюенсда нурлантириш таъсирида нуқтавий нуқсонларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлган янги чўққи (805 см-1) пайдо бўлиши, кўп деворли углеродли нанонайчаларда еса аморф гидрогенланган углеродга тегишли Д′ (1612 см-1) чўққи 5,1×1017 ел/см2 флюенсда нурлантирилганда интенсивликнинг камайиши билан паст частоталар (1601 см-1) томон силжиши аниқланган;
биринчи марта 2,3×1017 ел/cм2 флюенс билан нурлантирилган (ЗрТи)CН наноқопламанинг юза нотекислиги 2,2 марта камайиши, (ТиҲфТа)CН 4,5×1017 ел/cм2 флюенс билан нурлантирилганда 13,2 марта ошиши дислокацияларнинг сирт томон винцимон ҳаракатланиши натижасида юзаларда содир бўлган икки ўлчамли ўзаксимон ўсиш билан боғлиқ еканлиги аниқланган;
биринчи марта кўп деворли углеродли нанонайчалар, (ЗрТи)CН ва (ТиҲфТа)CН наноқопламалар намуналарининг 5,1×1017 ел/cм2 флюенсга қадар нурлантирилган панжара параметрлари ҳамда нанокристаллитлар ўлчамлари қийматларининг флюенсга боғлиқлиги експоненсиал характерда ортиб бориши, дислокацияларнинг зичликлари еса камайиши аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Електронлар билан нурлантирилган углерод нанонайчалар ва углерод таркибли наноқопламаларнинг структураси ҳамда нанокристаллитлар ўлчамларини аниқлашда олинган асосий натижалар Қорақолпоқ давлат университетида “Қаттиқ жисмлар физикаси” курси бўйича бакалавриат ҳамда “Конденсирланган ҳолат физикаси” махсус курси бўйича магистратура дастури доирасида ўқув жараёнида фойдаланилган (Қорақолпоқ давлат университетининг 21.12.2022-йилдаги 01-21-04/2878-сонли маълумотномаси), хусусан:
бир деворли углеродли нанонайчалар икки фазали, кўп деворли углеродли нанонайчалар еса бир фазали гексагонал структурали бўлиб, улар нурланиш остида сақланиб қолади, шунингдек, нурлантирилган бир деворли углеродли нанонайчалар Раман спектрида нуқсонларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ янги чўққи (805 см-1) ва кўп деворли углеродли нанонайчалар нурлантирилганда аморф гидрогенланган углеродга тегишли бўлган Д′ чўққисининг интенсивлиги пасайиши ва паст частоталари томон силжиши аниқланди. Илмий натижалардан фойдаланиш талабаларнинг конденсирланган ҳолатлар физикасининг замонавий муаммолари тўғрисидаги тасаввурларини чуқурлаштиришга имкон берди;
панжара параметрлари ва нанокристаллит ўлчамларининг кўп деворли углерод нанонайчалари, (ЗрТи)CН ва (ТиҲфТа)CН наноқопламлари намуналарининг електрон нурланишига боғлиқлиги табиати, наноқопламалар нотекисиги ва дислокация зичлиги ўзгариши ҳақида хулосалар қилинган. Илмий натижалардан фойдаланиш талабаларнинг қаттиқ жисмлар соҳасида фазавий ўзгаришлар ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш имконини берди.