Sayt test rejimida ishlamoqda

Раупов Дилмурод Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Икки компонентали блоw-уп режимли ночизиқли муҳитларда сонли моделлаштириш”, 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/FМ392.
Илмий раҳбар: Матякубов Aлишер Самандарович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.FМ.01.02. 
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалийевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Сейтов Aйбек Жумабайевич, техника фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: манбага ега бир жинсли бўлмаган муҳитларда ночизиқли параболик типдаги нодивергент тенгламалар системалари билан ифодаланувчи жараёнларнинг ночизиқли математик моделларининг блоw-уп хоссаларини сонли ва аналитик тадқиқ етиш, иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнлари масалаларини сонли йечиш учун дастурий таъминотини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бир жинсли бўлмаган муҳитда параболик типдаги нодивергент тенгламалар системаси учун Коши масаласининг йечимлари учун таққослаш теоремалари ёрдамида қуйи ва юқори баҳолар олинган;
блоw-уп режимли муҳитда параболик типдаги нодивергент тенгламалар системаси учун ночизиқли ажратиш усулидан фойдаланиб Коши масаласининг автомодел йечимлари асимптотикалари олинган;
иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнларини математик моделлари учун блоw-уп ва глобал йечимларга ега бўлиш шартлари автомодел таҳлил ва таққослаш теоремаси асосида исботланган;
иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнларини ифода етувчи чегаравий шартлар билан берилган параболик типдаги нодивергент тенгламалар системаси учун блоw-уп йечим баҳолари қурилган;
иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнлари масалаларида портлаш вақти учун максимум тамойиллари асосида баҳолар олинган;
муҳитнинг сонли параметрлари қийматлари асосида сонли йечимлар олишда итерацион жараён учун бошланғич яқинлашишни қуриш масаласи йечилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Икки компонентли блоw-уп режимли ночизиқли муҳитларда иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнлари масалаларини сонли ва аналитик йечиш бўйича олинган илмий натижалар амалиётда қуйидаги йўналишларда жорий етилган:
иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнларини математик моделлари учун блоw-уп ва глобал йечимлар, сонли йечиш алгоритмлари ва усуллари, итерацион жараён учун бошланғич яқинлашиш ҳамда ишлаб чиқилган дастурий таъминоти натижаларидан ПЗ-202008061-сонли “Янги авлод олигомер антипиренларни қўллаб ёғоч қурилиш материаллари ва буюмларининг оловбардошлигини ошириш ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” AЖ Тошкент кимё технологияси илмий тадқиқот институти 2022 йил 20 сентабрдаги №0410/289-сон маълумотномаси). Натижада олинган сонли натижалардан бир жинсли бўлмаган муҳитда ёнувчи материалларни алангаланиши ва портлаш вақтларини аниқлаш имконини берган;
бир жинсли бўлмаган муҳитда параболик типдаги нодивергент тенгламалар системаси учун юқори ва қуйи йечимларини қуриш, икки компонентли блоw-уп режимли чизиқсиз муҳитларда сонли моделлаштириш учун прогонка, сонли натижаларни визуал шаклда тасвирлаш учун дастурий таъминот ва бир жинсли бўлмаган муҳитда ёниш ва иссиқлик диффузияси жараёнларини тасвирловчи график кўринишдаги натижаларидан МБ-AТЕХ-2018-58. “Янги авлод металлорганик олигомер қўшимчали оловбардош, иссиқлик изоляцияловчи қурилиш материалларини тадқиқ етиш ва технологиясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги Aкадемияси 2022 йил 15 ноябрдаги №36/16-2217-сон маълумотномаси). Натижада олинган сонли натижалардан иссиқлик диффузияси ва ёниш жараёнларини сонли моделлаштириш учун амалий дастурлар пакетини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish