Sayt test rejimida ishlamoqda

Зафаров Олмоснинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иншоотлар асосидаги шўрланган грунтларнинг намланишидан физик-механик хоссаларининг ўзгариши (Жиззах вилояти Пахтакор тумани мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/GM118.
Илмий раҳбар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» ДМ, DSс.24/30.12.2019.GM.96.01. 
Расмий оппонентлар: Аимбетов Иззет Каллиевич, геология-минералогия фанлари доктори, катта илмий ходим; Ибрагимов Азиз Сабирович, геология-минералогия фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган грунтларнинг муҳандислик-геологик ва гидрогеологик ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг намланишидан грунтларни физик-механик хоссаларининг ўзгаришини Жиззах вилояти Пахтакор тумани мисолида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот объектидаги грунтларнинг шўрланиш миқдорини табиий ва техноген омиллар таъсирида ўзгариши аниқланган, уларнинг гидрогеологик ва муҳандислик-геологик шароити бўйича схематик хариталари тузилган ва фильтрация коэффициентини ўзгариши баҳоланган;
шўрланган грунтларнинг муҳандислик-геологик кўрсаткичларидан мустаҳкамлик, деформацияланиш ва сейсмик хоссалари, бошланғич гипсланиш ва ишқорланиш даражасининг намлик таъсирида камайиши аниқланган;
грунтларни мустаҳкамлик ва деформацияланиш кўрсаткичларининг  шўрланиш турларига, бошланғич гипсланиш ва ишқорланиш даражасига боғлиқлиги аниқланган ҳамда уларнинг математик ифодалари ишлаб чиқилган;
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидаги шўрланган грунтлар ишқорини ювиш ва узоқ вақт сув таъсир этиши натижасида шартли ҳисобланадиган қаршиликни 1,2-1,6 баробар камайиши ва бундай шароитларда пойдеворнинг қўшимча чўкиши 1,5-2,0 баробарга ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидаги шўрланган грунтларда олиб борилган дастлабки ва муфассал қидирув босқичларида, шунингдек, узоқ муддатли кузатув  ишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидаги шўрланган грунтларнинг намланиши натижасида чўкиши ва ҳисобланадиган қаршилиги “Жиззах вилоят қурилиш бош бошқармаси” томонидан бино ва иншоотларни лойиҳалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 17-06/13030-сон маълумотномаси). Натижада, муҳандислик-геологик хоссаларининг 20-60 % ўзгариши асосли тарзда прогноз қилинган, бино ва иншоотлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш имконини берган;
грунтларнинг шўрланиш миқдорини табиий ва техноген омиллар таъсирида ўзгариши бўйича аниқланган параметрлари “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК Самарқанд филиалида амалиёт ишлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 17-06/13030-сон маълумотномаси). Натижада, Жиззах вилояти Пахтакор туманида шўрланган грунтлар тарқалган ҳудудлардаги бино ва иншоотларнинг мустаҳкамлигини таъминлашга имкон яратган;
грунтларни мустаҳкамлик ва деформацияланиш кўрсаткичларининг шўрланиш турларига, бошланғич гипсланиш ва ишқорланиш даражасига умумлаштирилган боғлиқлиги ва уларнинг математик ифодалари Бош лойиҳа-қидирув институти “Қишлоққурилишлойиҳа” Жиззах филиали фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 17-06/13030-сон маълумотномаси). Натижада, бино ва иншоотларни лойиҳалаш даврида ҳисобланадиган шартли қаршиликни 1,2-1,6 баробар камайиши ва пойдеворнинг қўшимча чўкиши 1,5-2,0 баробарга ортишини ҳисобга олган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, бу эса ўз навбатида бино ва иншоотларнинг турғунлиги таъминлашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish