Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Гулҳаё Исрофиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон сейсмофаол районларининг ер ости сувларида микрокомпонент кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятларини ўрганиш (Тошкент геодинамик полигони мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/GM122.
Илмий раҳбар: Бакиев Саиднасим Алимович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» ДМ, DSс.24/30.12.2019.GM.96.01. 
Расмий оппонентлар: Каюмов Абдубаки Жалилович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Бахтиёр Жантиевич, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент геодинамик полигонининг гидрогеологик шароитлари асосида ер ости сувлари таркибида микро-компонентлар таркибий миқдорининг шаклланиши ва гидрогеокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши ва мониторингини ўтказишда самарали ечимларни аниқлаш ва илмий назарий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент геодинамик полигони сейсмик фаол ҳудудларининг юқори бўр давр ётқизиқларидаги қатлам сувлар таркибида 64 та элементлари турли миқдорларда мавжудлиги миқдорий баҳоланган;
Текстил, Назарбек ва Сабзавотчилик бурғи қудуқларидан олинган ер ости сув таркибидаги 64 та элементлардан кимёвий таҳлиллар натижасида тоғ жинси ва сув ўртасидаги ҳарорат ва босимнинг ортишида сезгирлиги юқори бўлган 11 та микрокомпонентларнинг (скандий, титан, вольфрам, симоб, темир, бор, фосфор, мис, марганец, стронций, рубидий) қийматлари билан узвий боғлиқлиги аниқланган;
автоклавда ҳарорат ва босимнинг ортиши билан дистилланган сувнинг минерализация миқдори 0,06 г/л дан 0,6 г/л (ўсиш тахминан 10 марта) га ўсиши аниқланган;
тоғ жинси ва сув ўртасидаги ҳарорат ва босимнинг ортиши билан, микрокомпонентлар ҳамда SiO2 (мг/л), рН кўрсаткичи қийматлари вақт бирлигида ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон сейсмо-фаол районларининг ер ости сувларида микрокомпонент кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятлари (Тошкент геодинамик полигони мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Текстил, Назарбек ва Сабзавотчилик бурғи қудуқларидан олинган ер ости сув таркибидаги 64 та элементлардан кимёвий таҳлиллар натижасида тоғ жинси ва сув ўртасидаги ҳарорат ва босимнинг ортишида сезгирлиги юқори бўлган 11 та микрокомпонентларнинг (скандий, титан, вольфрам, симоб, темир, бор, фосфор, мис, марганец, стронций, рубидий) қийматлари билан аниқланган узвий боғлиқлиги “Ўзбекгидрогеология” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси  2022 йил 23 ноябрдаги 04-44-сон маълумотномаси). Натижада, кучли босим ва ҳарорат таъсирида тоғ жинсларда ажралаётган микрокомпонентларни ер ости сув таркибида намоён бўлиши ва уларни миқдорий баҳолашга имкон берган; 
автоклавда ҳарорат ва босимнинг ортиши билан дистилланган сувни минерализацияси бўйича аниқланган миқдор ўсиши 0,06 г/л дан 0,6 г/л (ўсиш тахминан 10 марта) “Ўзбекгидрогеология” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси  2022 йил 23 ноябрдаги 04-44-сон маълумотномаси). Натижада, геодинамик жараёнлар даврида ер остида ҳарорат ва босим ортиши билан ер ости  сувларининг минерализация миқдори ортганлигини аниқлаш имконини берган;
тоғ жинси ва сув ўртасидаги ҳарорат ва босимнинг ортиши билан микрокомпоненталар ҳамда SiO2 (мг/л), рН кўрсаткичи қийматларини вақт бирлигида аниқланган ўзгариши “Ўзбекгидрогеология” ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2022 йил 23 ноябрдаги 04-44-сон маълумотномаси). Натижада, геодинамик жараёнлар билан боғлиқ бўлган гидрогеосейсмологик аномалияларни аниқлаш, ҳамда, бурғи қудуқларидаги турли гидрокимёвий кўрсаткичлар ахборотлигини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish