Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Гулсара Баҳодир қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «COVID-19 га чалинган организмлар фаолияти тикланиш даврининг физиологик механизмлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/553.
Илмий раҳбар: Зарипов Бакридин, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.02.08.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Шониёз Қурбонович, биология фанлари доктори, профессор; Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19дан кейин организмлар физиологик фаолиятининг тикланиш даврида клиник хамда функционал, қоннинг биокимёвий, биоимпеданс кўрсаткичлари динамикаси, ADRB2 ва FABP2 генларидаги полиморфизмни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 да лейкоцитопения, тузалгандан кейин лейкоцитларнинг ўртача 26% га, моноцитларнинг касаллик даврига нисбатан 4 марта ошгани, тикланиш даврида эозинопения аниқланган; 
COVID-19 дан кейинги даврда қондаги қанд миқдори  10%га ошгани, паст зичликдаги липопротеинлар ХС ПЗЛП 1,6 марта юқорилиги,   касалликнинг оғир турини ўтказганларда юқори зичликдаги липопротеинлар ХС ЮЗЛП назоратга нисбатан 1,5 марта камайганлиги аниқланган;
COVID-19 дан кейинги тикланиш даврида касалликнинг оғир турини ўтказганларда организмдаги умумий липид ва висцерал ёғ миқдори 1,4 марта, асосий моддалар алмашинуви оғиш даражаси 18,5% га ошганлиги аниқланган; 
COVID-19 дан кейинги даврда  моддалар алмашинуви регулятор гени АDRB2 даги Arg16Gly полиморфизмида Gly/Gly  мутатцияли генотиплилар 47,82 %ни ташкил этиб, назорат гуруҳига нисбатан 3,6 марта кўп эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
COVID-19 га чалинган организмлар фаолияти тикланиш даврининг физиологик механизмлари и бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биоимпаденсометрия усулида аниқланган асосий моддалар алмашинуви кўрсаткичлари Навоий вилояти Олтинсой санаторийси - соғломлаштириш муассасасида, тана вазн индекси ва унинг қондаги қанд миқдори билан корреляциясига оид илмий натижаларидан Бухоро вилояти Ғиждувон ТТБда тикланиш оғир ўтаётган беморларни даволашда, COVID-19дан кейин биокимёвий таҳлил натижалари Навоий шаҳри 4-оилавий поликлиника фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 сентябрдаги 08-29075 - сон маълумотномаси). Натижада, тикланиш даврида танада умумий липид, виcцерал ёғ миқдори, асосий моддалар алмашинуви ва унинг оғиш даражаси кўрсаткичлари аниқланган ҳамда касалликдан самарали тикланиш имконини берган;
COVID-19га чалинган организмлар фаолияти тикланиш даврида асоратланган гипергликемия ҳолатларининг таҳлили ва таъсир механизмлари VetVittles компаниясининг мақсадли илмий тадқиқотида фойдаланилган (VetVittles компаниясининг (АҚШ) 2021 йил 10 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, тикланиш давридаги организм функционал кўрсаткичларини коррекциялаш мақсадида фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берган;
COVID-19дан  кейинги тикланиш даврида қоннинг асосий биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда асоратларнинг ривожланиш динамикаси Навоий вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси, Иммунопрофилактика бўлими, тиббиёт муассаларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 6 сентябрдаги 04/2-11-203-сон маълумотномаси). Натижада, пост-COVID-19 профилактикасида қандли диабет, гипергликемия, метаболик синдром ҳолатларининг учрашини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish