Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезов Мухриддин Мақсуд ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилояти топонимлари шаклланиши ва тарқалишининг табиий географик асослари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Gr192.
Илмий раҳбар: Миракмалов Мирали Туронбоевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, доцент; Сейтниязов Кошкарбай Матенович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти топонимларининг шакланишида табиий географик терминларнинг ролини аниқлаш ва уларнинг тарқалишидаги табиий географик асосларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти топонимларини ҳосил қилувчи табиий географик терминларнинг (тов, тепа (қир), қум, шўр, қоқ, сой, булоқ, кўл) тарқалиш ареаллари  аниқланган;
вилоятнинг чўл ҳудудларида гидроним ва оронимлар доминантлик қилиши, «қудуқ» топотерминли номларнинг ботиқ рельеф шаклларига,  «тов» топотерминли номларнинг мофоструктураларга, «тепа» топотерминли номларнинг эса морфоскульптураларга тўғри келиши қонунияти аниқланган;
Бухоро вилоятининг воҳа қисмидаги топонимлар Зарафшон дарёсининг қуйи оқими томон, чўл ҳудудларидаги топонимлар эса чўл-воҳа чегарасидан чўл ичкарисига томон сийраклашиб бориш хусусияти аниқланган;
вилоятнинг табиати ўзлаштирилган ҳудудлари (Бухоро ва Қоракўл воҳалари) топонимларининг табиий шароит хақида индикаторлик хусусияти асосланган;
Бухоро вилояти топонимларининг каталоги ва табиий шароит билан боғлиқ географик жой номлари (оронимлар, гидронимлар ва ойконимлар) нинг карталари ГАТ технологияси асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилояти топонимлари шаклланиши ва тарқалишининг табиий географик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро вилояти топонимларини ҳосил қилувчи табиий географик терминларнинг аниқланган тарқалиш ареаллари вилоятдаги жой номларининг изоҳли луғатини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 5 августдаги 30/01-05/1-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекистон жой номлари изоҳли луғати»даги топонимларнинг тарқалиш ҳудудларини аниқлаш ва уларнинг изоҳини асослаш имконини берган;
 Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларидаги жой номлари шаклланишининг аниқланган қонунияти ҳамда топонимлар таркибида гидроним ва оронимлар доминантлик қилиши «Ўзбекистон жой номлари изоҳли луғати»ни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 5 августдаги 30/01-05/1-сон маълумотномаси). Натижада, изоҳли луғатга киритилган жой номларининг мазмунини илмий асослаш имкониятини берган;
вилоятнинг воҳа қисмидаги топонимлар Зарафшон дарёсининг қуйи оқими томон, чўл ҳудудларидаги топонимлар эса чўл-воҳа чегарасидан чўлнинг ичкарисига томон сийраклашиб бориш хусусиятини аниқлаш натижалари ва маълумотлари «Топонимика» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-3/95 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг мутахассислик малака талабларида белгиланган топонимик маълумотларни тўплаш, изоҳлаш, уларнинг этимологиясини ва тарқалишини аниқлаш компетенцияси шаклланишини такомиллаштириш имкониятини берган;
Бухоро ва Қоракўл воҳаларининг ўзлаштирилган ҳудудларидаги топонимларнинг табиий шароит ўзгарганлиги хақида маълумот берувчи асосланган индикаторлик хусусияти ҳудудлардаги географик объектларни номлаш ва қайта номлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 5 августдаги 30/01-05/1-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти ва туман топонимия комиссиялари географик объектларни номлаш ва қайта номлашда тарихий жой номларини қайта тиклаш ҳамда уларни муҳофаза қилиш имконини берган;
Бухоро вилояти топонимларининг яратилган каталоги ва географик жой номларининг мавзули карталари географик объектларга қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилишда ва мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 5 августдаги 30/01-05/1-сон маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилоятидаги жой номларини турларга ажратиш, гуруҳлаштириш ҳамда географик объектлар номларининг давлат реестри таркибини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish