Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусанова Тозагул Расуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aлишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида наср ва назм синтези”, 10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1739.
Илмий раҳбар: Мухитдинова Назмия Муслихиддиновна, филология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Ўролович, филология фанлари доктори, доцент; Султонмурод Олим, филология фанлари номзоди. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Aлишер Навоийнинг ахлоқий-тарбиявий ва ижтимоий-фалсафий қарашлари жамланган “Маҳбуб ул-қулуб” асаридаги насрий ва шеърий матнларнинг ўзаро мутаносиблиги, шеърий матнларнинг жанр ва бадиият мезонларини, вазн ва қофия масалалари, шеърий матнларнинг наср ва назм уйғунлиги кесимида бадиий ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
форсий ва туркий адабиётда насрий йўлда ёзилган ахлоқий – дидактик асарларда шеърий жанрлардан фойдаланиш анъанасининг наср ва назм уйғунлиги асосида шаклланганлиги, насрий асарларда кичик шеърий жанрларнинг мухтасар қилиниши аниқланган;
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида наср ва назм синтезининг ирфоний мезонлари, жанр, мавзу, мазмун-мундарижа ифодаси шоирнинг ижтимоий, илмий-адабий каби маърифий қарашларида акс етганлиги исботланган;
Aлишер Навоийнинг “Маҳбуб ул-қулуб” асарида камолотнинг ирфоний- тасаввуфий талқини, асарнинг ахлоқий-дидактик аҳамияти ёшлар маънавий тарбиясида комил инсон консепсиясининг бирламчи асоси еканлиги далилланган;
насрий ва шеърий матнларнинг адабий тур, жанр, вазн, қофия унсурлари, лафзий ва маънавий бадиий санъатлар, ишқ, шеър ва шуур, ирфоний фазилатлар мақомоти ифодасида ғоявий-бадиий индивидуалликка егалиги очиб берилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aлишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб” асарида наср ва назм синтези бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
форсий ва туркий адабиётда насрий йўлда ёзилган ахлоқий – дидактик асарларда шеърий жанрлардан фойдаланиш анъанасининг наср ва назм уйғунлиги асосида шаклланганлиги, насрий асарларда кичик шеърий жанрларнинг мухтасар қилиниши, тил ифода-тасвир воситалари ҳамда адабий анъаналар орқали олинган тажриба ва амалий тавсиялардан ЎзРФA ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФA-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 20-майдаги 17.01/44-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда белгиланган вазифалар асосида шоир шеъриятидаги илмий-маърифий ғояларнинг ижтимоий-маданий аҳамиятини асослашга хизмат қилган;
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида наср ва назм синтезининг ирфоний мезонлари, жанр, мавзу, мазмун-мундарижа ифодаси шоирнинг ижтимоий, илмий-адабий каби маърифий қарашларида акс етганлиги қолаверса, қорақалпоқ - ўзбек адабий алоқаларига тажриба ва амалий тавсиялардан ЎзРФA ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган ФA-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 24-майдаги 17.01/45-сон маълумотномаси). Натижада, фолклор ва ёзма адабиётдаги ижодкорлар бадиий маҳоратини белгилашда уларнинг лисоний салоҳияти параметрларини ҳисобга олишга, бадиий-тасвир воситалари ҳамда адабий анъаналар орқали тажриба ва бадиий маҳоратни ошириш йўл-йўриқлари ҳақидаги назарий фикр ва амалий тавсиялар ҳамда Aлишер Навоий адабий меросининг матний ва ғоявий-бадиий тадқиқ етиш билан боғлиқ хулоса ва умумлашмаларга асос бўлган;
Aлишер Навоий ижодининг бадиий қиммати, маърифий аҳамияти, насрий-шеърий асарларидаги маърифий-ирфоний, бадиий-естетик ғоялар талқинига оид илмий хулосалардан Навоий вилоят телерадиокомпанияси “Диёр” телерадиоканали “Aдабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” ешиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпанияси “Диёр-24” телерадиоканалининг 2022-йил 8-февралдаги 04-25-885-сон маълумотномаси). Натижада, Aлишер Навоий “Маҳбуб ул-қулуб”ида ўз ифодасини топган дидактик қарашлардан маънан йетук авлодни тарбиялашда фойдаланишнинг илмий-педагогик мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish