Sayt test rejimida ishlamoqda

Aнорқулова Озода Низомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида “Ота”консептининг лисоний-когнитив талқини”, 10.00.01–Ўзбек тили, (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Fil2367.
Илмий раҳбар: Мирзайев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Хайруллайев Хуршид Зайнийевич, филология фанлари доктори, профессор; Лутфуллайева Дурдона Есоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида “Ота” консепти семантик доирасига кирувчи қариндошлик терминларини лингвокогнитив жиҳатдан очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
консепт ва консептосфера орқали оламнинг лисоний манзараси аниқланиб, тилшуносликда “оила”, “она”, “ватан”, “дўстлик”, “еркак” каби консептларнинг лексик, прагматик, когнитив жиҳатлари очиб берилган;
“Ота” консептининг “Қуръони Карим”, “Aл Жомеъ ас саҳиҳ”, “Қуръон қиссалари”, “Лубобул ҳадис”, “Бахтиёр оила” каби диний-маърифий, “Ўзбек халқ мақоллари”, “Ўзбек халқ топишмоқлари” каби халқ оғзаки ижоди намуналари асосида тил, тафаккур, онг, лисон билан боғлиқ ментал, маданий когнитив тамойиллари асосланган;
“Ота” консептининг лексик-семантик қолипи ҳадислар, халқ мақоллари, топишмоқлардаги тушунчалар кесимида ишлаб чиқилиб “дарахт”, “яғир”, “ўгай” каби лексик бирликларнинг бадиий матнда акс етган прагматик хусусиятлари далилланган;
“Ота” консептининг насрий ва назмий жанрлардаги “гулшан”, “пир”, “устоз”, “шоҳи замон”, “сарв”, “беминнат зот”, “садаф”, “чироқ” бирликларининг “хазина” каби бадиий, “нарвон”каби прагматик маънолари аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида “Ота” консептини лисоний-когнитив жиҳатдан тадқиқ етиш асосида: 
    консепт ва консептосферанинг олам лисоний манзарасига муносабати, бадиий адабиётнинг оғзаки ва ёзма манбаларида “Ота” консепти билан боғлиқ материаллар юзасидан олиб борилган таҳлиллар ҳамда улардан умумлашган хулосалардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФA-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 17-январдаги 292-сон маълумотномаси). Натижада коммуникация жараёнида “Ота” консептининг намоён бўлиш шакллари, ушбу тушунчанинг интерференсия жараёнида юзага келадиган ҳолатлар алоқа-аралашувнинг юзага чиқишида ота шахсига муносабат, унинг қадр-қиммати, шаънига бўлган ҳурмат масаласи, филологик таълимда ушбу атаманинг лексик, фразеологик, семантик, етимологик хусусиятлари бўйича хулосалар чиқариш имконини яратган;
    Ўзбек насри ва назмига оид диний-маърифий адабиёт, халқ оғзаки ижоди манбаларида ота билан боғлиқ ўринларнинг бадиий ва когнитив таҳлили, консепт ва консептология бўйича амалга оширилган ишлар, улар юзасидан чиқарилган хулосалардан, “Ота” консептининг мазмун кўлами ҳамда ифода услуби насрий асарлар мисолида тадқиқи юзасидан чиқарилган хулосалардан 2012-2016-йилларда бажарилган ФA-Ф1-ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпок гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 17-январдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиёт намуналарида ота шахси билан боғлиқ бўлган консептосфера илмий ва амалий жиҳатдан таҳлилга тортилган жиҳатлар бўйича берилган таклифлар лойиҳа ишини бажаришга хизмат қилган;
Шарқ оталарига хос бўлган хислатлар, отанинг фарзандлари, оиласи, турмуш ўртоғи олдидаги бурчлари, динимизда белгилаб қўйилган буйруқлар, фарзандларнинг ота-она олдидаги асосий вазифалари, қолаверса, халқ оғаки ижоди, ўзбек бадиий адабиётида ота шахсига бўлган муносабат тўғрисида берилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва ма`рифат” давлат унитар корхонасининг “Миллий таълим”, “Тил – миллат кўзгуси” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 25-мартдаги 01-02-02/63-сон маълумотномаси). Натижада, “Миллий таълим” кўрсатувида ёш-авлодни ота-онага ҳурмат, шафқат ва меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, таълим бериш, бу борада она тили ва адабиёт дарсликларида айнан шу мавзудаги мақол, топишмоқлар, ривоятлар, ҳадисларда берилиши, ўқитувчи томонидан ўқувчилар онгига сингдирилиши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилган;
Улуғбек Ҳамдамнинг “Ота” номли асари матнида ота шахсига бўлган муносабат, ҳақиқий шарқона оталарга хос бўлган хислатлар, Отанинг фарзандлари, оиласи олдидаги, фарзандларнинг еса ота олдидаги масъулиятли бурчлари бўйича келтирилган ўринлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Онажоним шеърият» тўгараги маърузаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 29-мартдаги 01-03/470-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётининг йирик вакиллари: Aбдулла Орипов, Еркин Воҳидов, Зулфияхоним, Муҳаммад Юсуф, Улуғбек Ҳамдам каби ижодкорларнинг ота шахсига бўлган муносабатини, улар ижодида отанинг улуғворлиги қай даражада еканлиги тўғрисида бадиий тасаввурлари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish