Sayt test rejimida ishlamoqda

Деҳқонова Охистахон Қосимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб физика таълимида фанлар интеграциясини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика ўқитиш методикаси) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4295.
Илмий раҳбар: Қурбонов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори; Зохидов Иброхим, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Йетакчи ташкилот:Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида физика таълимини фанлар интеграцияси асосида ўқитишни такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физика таълимида фанлар интеграциясининг дидактик имкониятлари ўқув топшириқларини визуаллаштириш ва мазмунини ҳаётийлаштиришга йўналтирилган қиёсийлик, тушунарлилик тамойилларини мустақил ишлаш ва таҳлилий ўзлаштириш муҳитида интегратив қўллаш орқали аниқлаштирилган; 
фанлар интеграциясига асосланган физикага оид намойишли тажрибаларнинг мултимедиа маҳсулотлари интенсив ўзлаштириш, қайта алоқа, ўз-ўзини текшириш каби ижодий, евристик фикрлаш босқичларининг фанлардан назорат ишларини тизимлаштириш жараёнида мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
физикани фанлар интеграцияси асосида ўқитиш модели ўқувчиларда фанга оид компетенсияларни шакллантирувчи интегратив таълим технологияларини фундаментал тажрибалар ҳамда муаммоли намойиш жараёнида тескари таълим стратегияларига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
фанлар интеграциясини таъминлашнинг акмеологик ва аксиологик ёндашувларидан фойдаланишнинг методик тизими физик тушунча ва ҳодисаларнинг синфлар кесимида тақсимланиш тартибини узлуксизликни таъминловчи сиклларда фанлараро тобеланиш контекстида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида физика ва математика фанлари интеграциясини таъминлаш учун махсус курсларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
фанлар интеграциясига асосланган физикага оид намойишли тажрибаларнинг мултимедиа маҳсулотлари интенсив ўзлаштириш, қайта алоқа, ўз-ўзини текшириш каби ижодий, евристик фикрлаш босқичларининг фанлардан назорат ишларини тизимлаштириш жараёнида мослашувчанлигини таъминлаш ҳамда физикани фанлар интеграцияси асосида ўқитиш модели ўқувчиларда фанга оид компетенсияларни шакллантирувчи интегратив таълим технологияларини фундаментал тажрибалар ҳамда муаммоли намойиш жараёнида тескари таълим стратегияларига кўра қўллашга оид таклифлари асосида «Ўрта умумтаълим мактабларида физикадан намойиш тажрибалар» номли ўқув қўлланма яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғи асосида берилган 285-097 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг назарий билим, мантиқий тафаккур ҳамда амалий кўникмалари ривожлантиришга хизмат қилган;
фанлар интеграциясини таъминлашнинг акмеологик ва аксиологик ёндашувларидан фойдаланишнинг методик тизими физик тушунча ва ҳодисаларнинг синфлар кесимида тақсимланиш тартибини узлуксизликни таъминловчи сиклларда фанлараро тобеланиш контекстида қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан асосида «Ўрта умумтаълим мактабларида физикадан намойиш тажрибалар» номли ўқув қўлланма яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сонли буйруғи асосида берилган 285-097 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур ўқув таъминоти ўқувчиларда фаоллик ва тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
физика таълимида фанлар интеграциясининг дидактик имкониятлари ўқув топшириқларини визуаллаштириш ва мазмунини ҳаётийлаштиришга йўналтирилган қиёсийлик, тушунарлилик тамойилларини мустақил ишлаш ва таҳлилий ўзлаштириш муҳитида интегратив қўллашга оид тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 10 январдаги 04-36-48-маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креативлиги, мустақил фикрлаши ҳамда ижодкорлик компетенсияларини шакллантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish