Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмадустов Жалол Махмадустовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2708.
Илмий раҳбар: Ешов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Боймуротов Содиқ Роззиқович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД). 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловчи (якка тартибдаги тадбиркор) солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан еътиборан уч ой ичида солиқ органларига юборган ҳолатда солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан еътиборан қарз суммасига нисбатан Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисоблаш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияси асосида аниқланувчи даромад солиғининг ортиқча тўланган суммаси солиқ тўловчига унинг солиқ органига тақдим етган аризаси асосида қайтарилишига оид меъёрлар такомиллаштирилган; 
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлардан юзага келган қарздорликни ҳамда солиқ ва йиғимлар бўйича жарималар ҳамда пеняларни солиқ органларига хабардор қилган ҳолда тенг улушларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи асосланган;
жисмоний шахсларнинг фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишларини тугатиш таклифи асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний шахслардан олинадиган солиқларни ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
солиқ тўловчи (якка тартибдаги тадбиркор) солиқ тўлашни кечиктириш ҳуқуқи тўғрисидаги хабарномани мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан еътиборан уч ой ичида солиқ органларига юборган ҳолатда солиқларни тўлаш кечиктирилган кундан еътиборан қарз суммасига нисбатан Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоизлар ҳисоблаш таклифи Солиқ кодексининг 100-моддасида киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 14-сентябрдаги 15-123038-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида жисмоний шахслардан олинадиган солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратишга хизмат қилувчи механизм шакллантирилган;
жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияси асосида аниқланадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган суммаси солиқ тўловчига унинг солиқ органига тақдим етган аризаси асосида қайтарилишига оид такомиллаштирилган меъёрлардан фойдаланиш таклифлари Солиқ кодексининг 105-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 14-сентябрдаги 15-123038-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида солиқ базасини кенгайтириш, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоб-китобларни тўғри ҳисобланиши, жисмоний шахсларнинг ихтиёрида пул маблағларига ега бўлиш имконияти яратилган;
жисмоний шахслардан олинадиган солиқлардан юзага келган қарздорликни ҳамда солиқлар ва йиғимлар бўйича жарималар ҳамда пеняларни солиқ органларига хабардор қилган ҳолда тенг улушларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқини бериш таклифи Солиқ кодексининг 
482-моддаси киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 14- сентябрдаги 15-123038-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида юридик шахсларнинг тўланиши зарур бўлган солиқларни ундиришнинг қулай механизми яратилиб, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошишига ижобий таъсир шакллантирилган; 
жисмоний шахсларнинг фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-сентябрдаги “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги ПФ-218-сон Фармонида еътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 14- сентябрдаги 15-123038-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида солиқ тўловчиларни ўз фаолиятларини тизимли шакллантиришга қулай шарт-шароит яратилиб, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасининг ошиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish