Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Тоир Хикматилла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон иқтисодиётининг инклюзив ўсишини таъминлаш йўналишлари», 08.00.02 – Макроиқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt873.
Илмий раҳбар: Aсқарова Мавлуда Турабовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Набиев Елшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессори, Ташпулатова Лайло Маратовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инклюзив ўсишини таъминлаш йўналишлари бўйича илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
услубий ёндашувга кўра реал ЯИМ ва аҳоли моддий даромадларининг барқарор ўсиш суръатлари билан чекланган “инклюзив ўсиш“ тушунчаси мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг сифат жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган, аҳолининг турмуш шароитларини ошириш орқали табақалашувининг олдини олиш ҳамда ҳаёт даражасига ташқи самараларнинг таъсирини баҳолаш имконини берувчи мазмунига кўра такомиллаштирилган;
инклюзив ўсиш тавсифни таъминловчи муҳим шартлардан бири сифатида иқтисодиётда самарали ва барқарор иш ўринларини яратиш асосида унумли бандликнинг мақбул даражасини таъминлаш таклифи илмий асосланган;
самарали бандликни ошириш (БС =67% → 70%) ҳамда аҳоли даромадлари тенгсизлиги (ТAД =3,3% → 2,8%) ва камбағаллик даражасини (ДК =17% → 15,5%) қисқартириш орқали инклюзив ўсиш тавсифи ва мақбул даражасини таъминлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда инклюзив ривожланиш индексини ҳисоблаш модели асосида иқтисодий ривожланишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг инклюзив ўсишини таъминлаш йўналишлари юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра реал ЯИМ ва аҳоли моддий даромадларининг барқарор ўсиш суръатлари билан чекланган ҳолатдан мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг сифат жиҳатларини ўзида мужассамлаштирган, аҳолининг турмуш шароитларини ошириш орқали табақалашувининг олдини олиш ҳамда ҳаёт даражасига ташқи самараларнинг таъсирини баҳолаш имконини берувчи мазмунига кўра такомиллаштирилган “инклюзив ўсиш“ тушунчаси олий таълим муассасалари талаблари учун “Инклюзив иқтисодий ўсиш” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида бўлажак мутахассисларда инклюзив ўсишнинг замонавий тушунчаси ҳамда уни аниқлаш методи бўйича назарий ва амалий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
инклюзив ўсиш тавсифни таъминловчи муҳим шартлардан бири сифатида иқтисодиётда самарали ва барқарор иш ўринларини яратиш асосида унумли бандликнинг мақбул даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Инклюзив ўсиш шартларига мувофиқбандликни таъминлаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 01/00-02/07-114-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ва бошқа бир қатор қиёсий мезонлар бўйича Ўзбекистон билан таққосланадиган бир қатор мамлакатлар учун сўнгги 20 йил давомида жаҳон статистикасидан фойдаланган ҳолда, улар орасида бандликнинг ўсиши ва меҳнат унумдорлиги билан ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатлари уйғунлигини таъминлаш имкони яратилган; 
самарали бандликни ошириш (БС =67% → 70%), аҳоли даромадлари тенгсизлиги (ТAД =3,3% → 2,8%) ва камбағаллик даражасини (ДК =17% → 15,5%) қисқартириш орқали инклюзив ўсиш тавсифи ва мақбул даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Инклюзив ўсиш шартларига мувофиқбандликни таъминлаш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 01/00-02/07-114-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида самарали бандликни ошириш, аҳоли даромадлари тенгсизлиги ва камбағаллик даражасини қисқартириш орқали инклюзив ўсиш тавсифи ва мақбул даражасини таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инклюзив ривожланиш индексини ҳисоблаш модели асосида иқтисодий ривожланишнинг 2025 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Aҳолини меҳнат билан бандлиги даражасини ошириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 01/00-02/07-114-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида мамлакатда ўрта муддатли истиқболда инклюзив ривожланиш кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish