Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Қаҳрамон Абдижалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарали модифицирланган дефолиант ва гербицид олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3238.
Илмий раҳбар: Тоғашаров Аҳат Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Адилова Мохира Шавкатовна, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кальций хлорат, карбамид, монохлор-сирка кислотани натрийли, этаноламинли тузлари асосида янги таркибли самарали дефолиантлар ва гербицидларни синтез қилиш ва олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув, кальций хлорат, карбамид, монохлор-сирка кислотани натрийли ва этаноламинли тузлари иштирокидаги 9 та уч компонентли системаларнинг «таркиб-хосса» ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;
диаграммаларда қаттиқ фазалар концентрация ва ҳароратга боғлиқ ҳолда кристалланиш майдонлари чегараланган, 2 та янги бирикма ажратиб олиниб, кимёвий ва физик-кимёвий усулларда текширилган ва мавжудлиги исботланган;
натрий гидроксид, моноэтаноламин ва монохлор-сирка кислотадан гербицид олиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланиб, унга кўра натрий гидроксиднинг концентрацияси 40%, монорхлор-сирка кислотани NаОНга моль нисбати 1:1, жараёндаги ҳарорат 65±5 °С, гербицидни ҳосил бўлиш даражаси 98.2% лиги исботланган;
кальций хлорат, карбамид, монохлор-сирка кислотанинг натрийли ва этаноламинли тузларидан  иборат янги таркибли самарали дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кальций хлорат, карбамид, монохлор-сирка кислотанинг натрийли ва этаноламинли тузларидан янги дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кальций хлорат ва монохлор-сирка кислотанинг натрийли тузи асосида олинган дефолиант Тошкент вилоятининг фермер хўжаликлари пахта далаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 07/25-04/8277-сон маълумотномаси). Натижада, пахтанинг ўрта толали навларига препарат билан ишлов берилгандан кейин баргларнинг тўкилиши 90.11% ва кўсакларни очилиши 89.4% бўлиш имконини берган;
кальций хлорат иккикарбамид ва монохлор-сирка кислотанинг натрийли тузи асосида олинган дефолиант Тошкент вилоятининг фермер хўжаликлари пахта далаларида амалиётга жорий этилган ((Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10 ноябрдаги 07/25-04/8277-сон маълумотномаси). Натижада, пахтанинг ўрта толали навларига препарат билан ишлов берилгандан кейин баргларнинг тўкилиши 93.2% ва кўсакларни очилиши 90.45% бўлиб самарали дефолиация қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish