Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Жамшид Шерматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кальций хлорат, ацетамиприд ва физиологик фаол моддалар асосида дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3232.
Илмий раҳбар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё доломитдан магний ва кальций тузларини ажратиш, кальций тузидан кальций хлоратни синтез қилиб, физиологик фаол ва инцектицид хоссасига эга бўлган янги комплекс дефолиантлар олишнинг илмий асосларини ва олиниш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доломитни хлорид кислотада парчалаб олинган кальций, магний хлорид эритмасидан магний хлоридни моноэтаноламин билан ажратиш мумкинлиги CaCl2·2H2O – NH2C2H4OH – H2O ва MgCl2·6H2O – NH2C2H4OH - H2O эрувчанлик системаларини тахлили асосида исботланган;
кальций, магний хлорид эритмасидан, магний хлоридни ажратиб олишда, моноэтаноламинни аммиак билан аралашма миқдорини магний тузини моль миқдорига боғлаб ўрганилган ва 1 моль MgCl2 : [0,1 моль NH2C2H4OH + 0,9 моль NH3] га нисбатда таъсирлашиши мақбуллиги аниқланган;
сув, кальций хлорат, магний хлорид, кальций хлорид, моноэтаноламин, дикарбамид кальций хлорат, тетракарбамид кальций хлорат, аммоний ацетат, ацетат карбамидмоноэтаноламмоний, этанол ва ацетамипридлар иштирокида  14 та эрувчанлик системалари ва “таркиб-хосса” диаграммалари яратилган;
учта янги бирикма NH4ClO3∙CO(NH2)2, CH3COOH·CO(NH2)2, MgOHCl·C2H4NH2Cl олинди, физик-кимёвий усуллар ёрдамида мавжудлиги аниқланган;
кальций хлорат, карбамид, физиологик фаол моддалар ва инсектицидлар асосида дефолиантларни мақбул таркиблари ва олиш жараёнларини технологик тизимлари, ҳамда уларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кальций хлорати, карбамид, ацетамиприд ва этилен ҳосил қилувчи моддалар асосида, комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кальций хлорат, карбамид, ацетат карбамидмоноэтаноламмоний ва ацетамипридлар асосида олинган дефолиант Тошкент вилояти фермер хўжаликларида кенг пахта майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Респубкаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10-ноябрдаги 07/25-04/8293 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дефолиантлар ўрта толали ғўза навларига қўлланилганда, кўсакларни очилиши 94,5% ни, баргларни тўкилиши 96,6% ни ташкил этган, сурувчи зараркунандаларни 100% га йўқотиш имконини берган;
кальций хлорат, карбамид, ацетат аммоний, этанол ва ацетамипридлар асосида олинган дефолиант Тошкент вилояти фермер хўжаликларида кенг пахта майдонларида жорий этилган (Ўзбекистон Респубкаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 10-ноябрдаги 07/25-04/8293 сон маълумотномаси). Натижада, дефолиантлар ўрта толали ғўза навларига қўлланилганда, кўсакларни очилиши 94,2% ни, баргларни тўкилиши 96,6% ни ташкил этган, сурувчи зараркунандаларни 100% га йўқотиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish