Sayt test rejimida ishlamoqda

Косимова Шаирахон Мирзахамитовананнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қовоқнинг истиқболли Испанская 73 ва Палов каду 268  навларига Учқун биостимуляторининг таъсири», 02.00.10 - Биоорганик кимё (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/В589.
Илмий раҳбар: Баратова Мохидил Рахимовна, биология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, DSc.03/05.06.2020.B.91.03.
Расмий оппонентлар: Алланиязова Мапруза Кдырбаевна, биология фанлари доктори; Бабаева Дилдора Туйгуновна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий полиизопреноидлар асосида яратилган препаратларни қовоқ навларининг ташқи стресс омилларга чидамлилигини ошириш ва касалликларига таъсирини баҳолаш ҳамда ўсиш-ривожланишини авжлантириш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Учқун, Вэрва, Госсипрен препаратларини қовоқнинг вегетатив ривожланиш босқичларида биокимёвий кўрсаткичларига таъсир этиш хусусиятлари аниқланган;
Учқун биостимулятори таркибидаги полипренолларни қовоқ уруғининг униб чиқиши ҳамда ўсиш-ривожланиш босқичларида минерал моддаларнинг тўлиқ ассимиляцияси ва касалликларга чидамлилигини ошишидаги таъсири исботланган;
қовоқ етиштиришда маҳаллий биостимулятор Учқун препаратининг оптимал концентрацияси 0,01% ва ишлов беришнинг мақбул усули аралаш усул эканлиги аниқланган;
маҳаллий шароитда яратилган Учқун, Госсипрен ва референт Вэрва биостимуляторлари таъсирида қовоқнинг Испанская 73 ва Палов каду 268 навларининг ўсиш-ривожланиши, ҳосилдорлиги, меваси, уруғининг сифат ва биокимёвий кўрсаткичларига таъсири аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қовоқ (Cucurbita L.) етиштиришда Учқун биостимуляторининг  таъсирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида :
қовоқ навларининг ўсиш-ривожланиши ва ҳосилдорлигига полиизопреноидлар асосида яратилган препаратлардан №ВА-ФА-Ф7-006 “Сулфонилмочевиналар, триазинлар ва уларнинг гетероциклик аналоглари қаторида селектив пестцидларнинг янги авлодини синтез қилишнинг фундаментал асослари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги илмий лойиҳасида табиий бирикмалар асосида ўсимликларнинг ташқи стресс омилларга чидамлилигини оширувчи янги авлод препаратларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясиниг 2022 йил 7 апрелдаги №4/1255–784 сон маълумотномаси). Натижада, табиий физиологик фаол бирикмалар асосида экологик зарарсиз ҳамда биотик омилларга самарали ва танлаб таъсир этувчи биопестицидлар яратиш имконини берган;
Учқун препаратини ўсимликларнинг абиотик омилларга чидамлилигини ошириш хусусиятини аниқлаш натижалари асосида қўллаш меъёрлари ва мақбул ишлов бериш усулларидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва Шаҳрихон тумани “Найнаво оқшоми” фермер хўжалиги далаларида ўртача шўрланган тупроқ шароитларида қовоқ ҳосилдорлигини ошириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 02/25-05/164-сон маълумотномаси). Натижада, қовоқнинг Палов каду 268 навидан гектарига ўртача 12,2 т, Испанская 73 навидан эса 11,7 т қўшимча ҳосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish