Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлегенов Мархабай Толегеновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё дельтаси қуйи кисмида кемирувчилар симпатрик турлари популяциясининг ҳудудий-вақтинчалик динамикаси», 03.00.10 – Экология  (биология фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B566.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Турабоев Акмал Нормуминович, биология фанлари доктори, профессор; Аметов Якуб Идрисович, биология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударёнинг қуйи оқимида симпатрик кемирувчилар турлари популяциясининг худудий-вақтинчалик тузилиш динамикасини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударёнинг қуйи оқими ҳудудида симпатрик кемирувчилар турлари популяцияларининг экологик хусусиятлари аниқланган; 
Жанубий Оролбўйи экологик шароитида симпатрик кемирувчилар модел турлари популяцияси динамикасини экологик-популяцион таҳлили  асосида динамиканинг йиллик ўзгаришлар амплитудаси баҳоланган;
турли жинс ва ёшдаги ҳайвонларнинг макондан фойдаланиш кўрсаткичлари, ёш ҳайвонларнинг тарқалиши, катталик динамикаси ва яшаш жойларидан фойдаланиш кўрсаткичлари аниқланган; 
Амударёнинг қуйи оқимида симпатрик кемирувчилар турларининг популяция тузилишига экзоген ва эндоген омиллар таъсир даражалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударёнинг қуйи оқимида симпатрик кемирувчилар турлари популяцияларининг ҳудудий-вақтинчаликэтилишини ўрганиш бўйича олинган натижаларга асосида: 
Амударёнинг қуйи оқимида кемирувчилар популяциясининг сони ва тузилиши динамикасини таҳлил қилишда тавсия этилган усуллар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятида табиатдан оқилона фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини самарали режалаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил  19 январдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада, экотизимларнинг экологик мониторинги комплекс дастурини амалга ошириш ва қуйи Амударё дельтаси шароитида Орол денгизи қуришининг сутэмизувчилар фаунасининг биохилма-хиллигига салбий таъсирини камайтириш стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи табиий муҳитини ўзгарувчанг шароитида кемирувчилар популяциясининг мослашув механизмларини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан Амударё дельтасининг қуйи оқимида ҳайвонот дунёси инвентарини тузишда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил  19 январдаги  № 01-182 сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Оролбўйи минтақасининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish