Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Aлишер Насриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХХ аср – ХХИ аср бошлари тадқиқотларида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографияси масалалари”, 07.00.07 “Етнография, етнология ва антропология”, 07.00.08 “Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Таr968.
Илмий раҳбар: Дониёров Aлишер Худойбердийевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Нурулло Нарзуллайевич, тарих фанлари доктори, доцент (DSc); Ергашев Бахтиёр Ергашевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХХ-ХХИ аср бошларида яратилган тадқиқотларда Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографияси масаласини тарихшунослик нуқтаи назаридан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографиясига доир билимлар тўлқинсимон тарзда ривожлангани, аввалига марказий ҳукумат манфаатларига хизмат қилиб, асосан етнографик билимлар ривожи учун емас, балки статистик маълумотларни йиғишга қаратилгани, маҳаллий аҳоли урф-одатлари еса “ескилик сарқити” сифатида нотўғри талқин қилингани очиб берилган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб етнографик тадқиқотларга маҳаллий олимларнинг кенг жалб етилиши натижасида Ўзбекистоннинг жанубий воҳаларига уюштирилган експедициялар сони ортгани, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳасида истиқомат қилувчи турли уруғ-қабила бирлашмаларининг етногенези ва етник тарихи, моддий ва маънавий маданиятининг чуқур етнографик ўрганилиши жадаллашгани, улар тўғрисидаги маълумотлар еса аниқлашгани далилланган;
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографиясини ёритишда асосий еътибор халқнинг етногенези ва етник тарихи, хўжалик ҳаёти, кийим-кечакларини очиб беришга қаратилиб, дин ва диний қарашлар масаласи, халқ орасида сақланиб келаётган кундалик маросим ва урф-одатлар, уларнинг давр ва сиёсат таъсирида ўзгаришига кам еътибор қаратилгани исботлаб берилган;
ўрганилаётган ҳудуд етнографиясига оид тадқиқотлар натижаларига асосан Сурхон воҳасида етник тарих масаласи нисбатан кенгроқ тадқиқ етилгани, Қашқадарё воҳасида етник тарих муаммоси еса бундан еллик йил аввал (1973 йилда Қ.Кубаков томонидан) махсус ўрганилганлиги, вилоятининг бошқа ҳудудлари (Қашқадарёнинг марказий ва қуйи қисмлари) ҳали тўлиқ тадқиқ етилмагани, мавжуд маълумотлар маънан ескиргани аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср – ХХИ аср бошлари тадқиқотларида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографияси масалалари юзасидан келинган илмий хулосалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистоннинг жанубий воҳаларига уюштирилган експедициялар сони ортиши, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳасида истиқомат қилувчи турли уруғ-қабилаларнинг етногенези ва етник тарихи, моддий ва маънавий маданиятининг чуқур етнографик ўрганилишига оид тадқиқотлар таҳлили бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 18 октабрдаги 02-31-1754-сон маълумотномаси). “Тақдимот”да Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси аҳолисининг ўзига хос етномаданияти шакллангани, турли даврларда турлича ёндашувлар асосида ўрганилгани хусусидаги ғоялар илгари сурилган, республикамизда ҳудудий (локал) етнографияга оид билимларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Сурхондарё воҳаси етник тарихи нисбатан кенгроқ тадқиқ етилгани, Қашқадарё воҳасининг етник тарихи еса бундан еллик йил аввал махсус ўрганилган бўлиб, вилоятнинг бошқа ҳудудлари (Қашқадарёнинг марказий ва қуйи қисмлари) ҳали тўлиқ тадқиқ етилмагани, мавжуд маълумотлар маънан ескиргани тўғрисидаги хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди тизимларида турли кўринишдаги тарғибот материаллар тайёрлашда, илмий конференсиялар, фестиваллар ҳамда танлов ғояси ишлаб чиқиш ва тарғиб етишда фодаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 13 октабрдаги 01-39/13.10.22-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар фонднинг халқ тарихига оид маълумотларини бойитишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари етнографиясига доир билимлар тўлқинсимон тарзда ривожлангани, аввалига марказий ҳукумат манфаатларига хизмат қилиб, асосан етнографик билимлар ривожи учун емас, балки статистик маълумотларни йиғишга қаратилгани, маҳаллий аҳоли урф-одатлари еса ескилик сарқити сифатида нотўғри талқин қилингани тўғрисидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 14 октабрдаги 314-сон маълумотномаси). Олинган натижалар жанубий минтақа аҳолисининг етнографияси қай даражада ўрганилганини аниқлашга, шунингдек, уларнинг маданий ўзига хосликларини кўрсатиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish