Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерзод Юнусович Салимовнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

И. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ўтиш даври ижтимоий-демографик жараёнлари: ҳолати ва ўзгаришлар (1991-2016)”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2022.3.PhD/Таr333.
Илмий раҳбар: Шавкат Муҳаммадалийевич Рахматуллайев, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Таr.56.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳбар Ҳамидовна Муртазайева, тарих фанлари доктори, профессор; Дилором Бобожоновна Бобожонова, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг енг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2016 йилларда Ўзбекистонда кечган ижтимоий-демографик жараёнларнинг ҳолатини ва ундаги ўзгаришларни очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда аҳоли ўсиш суратларининг юқорилиги ва кўп фарзандлилик, ишсизлар сонининг ортиб бориши, аҳолининг аксарият қисми қишлоқларда яшаши, барқарор даромаднинг йўқлиги, ҳудуднинг суст иқтисодий ривожланганлиги, меҳнат миграциясининг вужудга келиши каби муаммолар еътибордан четда қолиб келганлиги асосланган; 
мустақиллик шароитида ижобий ёки салбий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли турмушида акс етиши, аҳолининг камбағаллашуви ва уларни ижтимоий ҳимоялашда пул маблағларининг аҳолига етиб бормай талон-тарож қилинганлиги далилланган; 
1990-йилларда кузатилган реемиграция жараёнининг демографик вазиятига ижтимоий таъсир кўрсатмаган ҳолда, юқори малакали мутахассисларнинг камайиши, ўзбек миллати орасида шаҳарлашув тенденсиясининг фаоллашувига қарамасдан малакали мутахассислар ўрни қопланмаганлиги аниқланган; 
2000 йиллардан бошлаб қишлоқ хўжалигидаги ширкатлар ва фермер хўжаликларининг қайта ташкил етилиши туфайли қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги соҳаларда меҳнатга талабни қисқариши, меҳнатга ҳақ тўлашда ойлик маошининг пасайиши, доимий ишнинг йўқлиги каби ҳолатлар меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида тўлиқ касбий таълим ва кўникмага ега бўлмаган қатлам мамлакатдан четда меҳнат фаолиятини олиб боришга сабаб бўлгани далилланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
мустақиллик шароитидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг аҳоли турмушида акс етиши, аҳолининг камбағаллашуви ва уларни ижтимоий ҳимоялашда пул маблағларининг аҳолига етиб бормай талон-тарож қилинганлигини акс етган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида “Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши” номли кўргазма ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2022 йил 23 августдаги 1/181-сон маълумотномаси). Улар музейлаштирилиши давом етаётган “Ислом Каримов музейи” фондини ва соҳани янги маълумотлар билан тўлдириш ҳамда кенг жамоатчиликка тақдим етиш имконини берган; 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида обйектив ва субйектив сабаблар туфайли юзага келган муаммолари ижтимоий-демографик жараёнларга таъсир кўрсатди. Aҳоли ўсиш суратларининг юқорилиги ва кўп фарзандлилик, ишсизлар сонининг ортиб бориши, аҳолининг аксарият қисми қишлоқларда яшаши, барқарор даромаднинг йўқлиги, ҳудуднинг суст иқтисодий ривожланганлиги, меҳнат миграцияси муаммолари еътибордан четда қолиб келганлигига оид илмий натижалардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида ефирга узатилган “Мавзу” кўрсатувининг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 24 августдаги 02-31-1388-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий етилиши кенг жамоатчилик орасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати, кузатилган камчиликлар, соҳадаги муаммолар ва ютуқлар ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish