Sayt test rejimida ishlamoqda

Обитов Насриддин Мехриевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оптимизация состава и стуктуры    алюминиевых сплавов с повышенным содержанием примесей”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3105.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти, (Навоий давлат кончилик ва технологиялар  университети.)
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Мансуров Юлбарсхон Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Нурмуродов Салохиддин Дусмуродович, техника фанлари доктори, профессор; Шазимов Анортой Ўлжабаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: МИСиС (Олмалиқ флиали).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Al-Mg тизими асосида ушбу тизимнинг асосий қотишмаларидан кам бўлмаган механик хусусиятлар мажмуасига ега бўлган янги иккиламчи қуймабоп қотишмасини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш орқали алюминий металл ва унинг асосий қотишмаларидан фойдаланиш коэффициентини оширишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аралашмаларнинг алюминий қотишмалари тузилиши ва хусусиятларига, шунингдек термик ишлов бериш режимларининг Al-Mg тизими қотишмаларининг фазали таркибига боғлиқлик даражаси асосида ишлаб чиқилган;
аралашмалари юқори миқдорда Mg – Si – Fe – Cu – Zn – Sn – Pb – Ni 4-8%Mg, 0,6-1,5%Si, 1,5% гача Fe, 0,6-0,8%Cu, 06-1,0% Zn, ҳар бири 0,3-0,5% Sn ва Pb, 0,1-0,3% Mn, 0,2% гача Ni бўлган, қолгани Al биргаликда ва алоҳида киритилган тизимдаги қотишманинг механик хсусиятларга боғлиқлик даражаси асосида уларнинг фазавий таркиби ишлаб чиқилган.
магналияларнинг таркиби юқори миқдорда қўшимчалари бўлган ва тузилишига кам миқдордаги аралашмаларнинг таъсири микро ва рентгенструктура ўзгаришига боғлиқлик даражаси асосида аниқланган.
Al-Mg ларнинг таркибий тузилиши ва механик хоссалари термик ишлов бериш  ҳолатларига боғлиқлик даражаси асосида аниқланган. 
эҳтимолий қўшимчалари энг кўп бўлган алюминий магний қотишмаларига термик ишлов бериш тартиби бирикиш зонасининг шаклланиш қонуниятлари асосида ишлаб чиқилган.
Al-Mg тизимидаги иккиламчи қотишма ва унга термик ишлов бериш тартиби  тоблаш ҳароратига боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида юқори миқдорда қўшимчалари бўлган алюминий қотишмаларининг таркиби ва тузилишини оптималлаштириш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қуйма ва термик ишлов берилган алюминий қолдиқлари ва бўлакларидан тайёрланган қотишмалари тузилишини ташкил этувчиларнинг шакл коэффициентини оптималлаштириш усуллари, қотишмаларининг кристалланиш босқичлари, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК НМЗ ИЧБда жорий этилган. (Навоий кон-металлургия комбинати 2021 йил 30 ноябрдаги 02-06-07/11540-сон маълумотномаси).Натижада нисбий чўзилиш 3-5% га, шартли оқувчанлик чегараси 13-15% га ошириш имконини берган;
асосий легирловчи элементи магний ва таркибида юқори миқдорда аралашмалар бўлган алюминий қотишмаларини юқори ҳароратда қиздиришни назарда тутувчи термик ишлов бериш усулини қўллаш, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК НМЗ ИЧБда жорий этилган. (Навоий кон-металлургия комбинати 2021 йил 30 ноябрдаги 02-06-07/11540-сон маълумотномаси). Натижада термик ишлов берилмайдиган алюминий-магнийли қотишмаларнинг термик мустаҳкамланиши таъминланди ва уларнинг механик хусусиятлари 1,20-1,25 гача ошириш имконини берган;
янги қотишмани мувозанатлашган қаттиқ ҳолатдан 3-5°C юқори ҳароратгача тоблаб қиздириш “Навоий кон-металлургия комбинати” НМЗ ишлаб чиқариш бирлашмасида жорий этилди (Навоий кон-металлургия комбинати 2021 йил 30 ноябрдаги 02-06-07/11540-сон маълумотномаси). Натижада қотишмани 3-5соат давомида қиздириб тоблаш нисбий чўзилишни 10-12% га ошишига, компонентлар концентрацияси юқори чегаравий миқдорига эга бўлган қотишма учун эса вақт қаршилик  ва оқувчанлик чегараси  15-18% гача ошириш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish