Sayt test rejimida ishlamoqda

Улугов Голибжон Давлатович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуймалар структурасини яхшилаш орқали маъдан майдалагичлар қуйма деталларини ишлаш самарадорлигини ошириш”, 05.02.01–“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2491.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Илмий раҳбар: Шарафутдинов Улуғбек Зиятович, техника фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор, Толибов Беҳзод Иброҳим ўғли, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори марганецли ейилишга бардошли пўлат таркибини бор элементи билан самарали модификациялаш орқали қуймалар структурасини яхшилаб, маъдан майдалагичлар қуйма деталларининг ишлаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори марганецли ейилишга бардошли пўлат таркибига бор элементининг сингиш миқдорий кўрсатгичлари киритилаётган бор элементининг оптимал миқдори асосида ишлаб чиқилган;
юқори марганецли ейилишга бардошли пўлатни бор элементи билан модификациялаш асосида, қуймалар структурасини нометалл қўшилмалар билан умумий ифлосланиши даражасини 25% гача камайишини таъминловчи суюқлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
маъдан майдалагичлар қуйма деталларини тоблаш жараёнидаги структуравий ўзгаришларни динамикаси асосида, қуймаларга термик ишлов беришнинг вақти 2 соатга қисқартирилган оптимал технологияси ишлаб чиқилган;
бор элементи билан модификацияланган юқори марганецли ейилишга бардошли пўлат ишлаб чиқаришда, магнитли фракцияни (техноген чиқиндиларни) суюқлантириш жараёнида зарарли ҳисобланадиган олтингугурт миқдорини 0,15% дан 0,04% гача камайтириш асосида олинган “қуйма чўян” дан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган;
ультратовуш тўлқинларини аустентннинг 1 баллик донларида 4 децибелга сўниш фарқларига асосланиб, “Чаша қопламаси” ва “Конус қопламаси” қуйма деталларидаги аустенит донадорлигини аниқлашнинг методикаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуймалар структурасини яхшилаш орқали маъдан майдалагичлар қуйма деталларининг ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“Навоий кон-металлургия комбинити” АЖ Марказий кон бошқармаси “ОУЭЎЦ” конида ишлатиладиган юқори марганецли пўлатдан “Чаша қопламаси” ва “Конус қопламаси” қуйма деталларини бор элементи билан модификациялаш технологияси ишлаб чиқилди ва жорий этилди (2022 йил 25 август санасидаги 23.01-01-07/522 сонли “НКМК” АЖ маълумотномаси). Натижада, ушбу қуйма деталлар мустаҳкамлик кўрсатгичлари 14-18%га ошириш имконини берган, бунда юқори марганецли пўлатнинг кимёвий таркиби, шу жумладан бор 0,003% га хром 1% гача ва боршқа барча кимёвий элементларнинг ўзгариши ўртача 1-4% ни ташкил этган;
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий кон бошқармаси “ОУЭЎЦ” конида бор билан модификацияланган юқори марганецли пўлатнинг кимиёвий таркиби асосланиб берилди, шунингдек қуйиш технологиясидаги ўзгаришлар ва термик ишлов бериш технологиясини оптималлаштириш жорий этилди (2022 йил 25 август санасидаги 23.01-01-07/522 сонли “НКМК” АЖ маълумотномаси). Натижада “Чаша қопламаси” ва “Конус қопламаси” қуйма деталларининг зарбий қовушқоқлиги 1,1 – 1,3 баробар, қаттиқлиги эса 1,2 – 1,5 баробар ошириш имконини берган;
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Марказий кон бошқармаси         “ОУЭЎЦ” конида “Чаша қопламаси” ва “Конус қопламаси” қуйма деталлар ишлаб чиқарилишида бор элементи билан модификацияланган қотишмадан фойдаланилганда ушбу деталларнинг механик ва эксплуатацион хоссалари яхшиланган (2022 йил 25 август санасидаги 23.01-01-07/522 сонли “НКМК” АЖ маълумотномаси). Натижасида маъдан майдалагичлар қуйма деталларининг ишлаш муддати 20% гача оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish