Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Зоҳиджон Эралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aхборотлар норавшанлиги ҳолатида фермер хўжаликлари ривожланишини имитасион моделлаштириш”, 08.00.06 - Економетрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1674.
Илмий раҳбар: Беркинов Бозорбой Беркинович, Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, ЎзРФA академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aбдуллайев Илёс Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: ЎзРФA Aхборот технологиялари ва сунъий интеллект институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республика фермер хўжаликларини ахборотлар норавшанлиги шароитида ривожланишини имитасион моделлаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликлари ривожланишига таъсир етувчи ўзаро боғлиқ равшан ва норавшан омиллар таъсирининг кўп босқичли имитасион моделларини ишлаб чиқиш ҳамда хўжалик фаолиятига татбиқ етиш орқали иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
аҳоли зич яшовчи ҳудудларда фермер хўжаликлари йер майдони ўлчами бўйича даромад ва харажатлар ўзгариши йер, меҳнат ва капитал ҳажми билан ўзаро боғлиқлиги ишлаб чиқариш функсиясидан фойдаланган ҳолда асосланган;
Балиқчи туманидаги ахборотлар норавшанлиги муҳитида кичик ва йирик фермер хўжаликлари йер майдонлари ўлчамининг [1:1,5:3:4] нисбатларида ишлаб чиқариш таркиби ҳамда улар истиқболда ривожланишининг муқобил вариантлари ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари йер унумдорлиги, сув, ўғитлар ва меҳнат ресурсларининг пахта, дон ва бошқа екинлар ҳосилдорлигига таъсири самарадорлиги қўшимча маҳсулот, олинган даромад, сарфланган харажатлар даражаларини прогноз қилиш орқали баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ахборотлар норавшанлиги шароитида фермер хўжаликлари ривожланишини имитасион моделлаштиришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
фермер хўжаликлари ривожланишига таъсир етувчи ўзаро боғлиқ равшан ва норавшан омиллар таъсирининг кўп босқичли имитасион моделларини ишлаб чиқиш ҳамда хўжалик фаолиятига татбиқ етиш орқали иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудларда фермер хўжаликларини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 07/35-04/6624-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги 01/03-2504/22-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида фермер хўжаликларига чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
аҳоли зич яшовчи ҳудудларда фермер хўжаликлари йер майдони ўлчами бўйича даромад ва харажатлар ўзгариши йер, меҳнат ва капитал ҳажми билан ўзаро боғлиқлиги ишлаб чиқариш функсиясидан фойдаланган ҳолда асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудларда фермер хўжаликларини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 07/35-04/6624-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги 01/03-2504/22-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида мамлакатдаги фермер хўжаликлари йер майдонидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
Балиқчи туманидаги ахборотлар норавшанлиги муҳитида кичик ва йирик фермер хўжаликлари йер майдонлари ўлчамининг [1:1,5:3:4] нисбатларида ишлаб чиқариш таркиби ҳамда уларнинг истиқболда ривожланиши бўйича ишлаб чиқилган муқобил вариантлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Aндижон вилояти Балиқчи тумани фермер хўжаликлари фаолиятини бошқаришда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 07/35-04/6624-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги 01/03-2504/22-сон, Aндижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2022 йил 24 январдаги 01/05-55-сон, Балиқчи туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2021 йил 24-сентябрдаги 01/136-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Балиқчи тумани фермер хўжаликларида кичик фермер хўжаликларида оптимал режа бўйича бир гектаридан 1,0-1,3 сйентнер, йирик фермер хўжалиги бўйича гектарига 2 сйентнер қўшимча пахта ҳосили олиш имконини берган;
фермер хўжаликлари йер унумдорлиги, сув, ўғитлар ва меҳнат ресурсларининг пахта, дон ва бошқа екинлар ҳосилдорлигига таъсири самарадорлиги қўшимча маҳсулот, олинган даромад, сарфланган харажатлар даражаларининг прогнози Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Aндижон вилояти Балиқчи тумани фермер хўжаликлари фаолиятини бошқаришда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 сентябрдаги 07/35-04/6624-сон, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер егалари кенгашининг 2022 йил 20 сентябрдаги 01/03-2504/22-сон, Aндижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2022 йил 24 январдаги 01/05-55-сон, Балиқчи туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг 2021 йил 24-сентябрдаги 01/136-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Балиқчи тумани фермер хўжаликларида бир гектар йер майдонидан олинган даромад 13,6 млн. сўмдан 17,7 млн. сўмга, ўртача рентабеллик даражаси 17,4 % тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish