Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Бекзод Камалиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тижорат банклари даромадига таъсир қилувчи молиявий рискларни баҳолашда рақамли технологиялардан фойдаланишни самарали усуллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2021.1.PhD/Iqt1904.
Илмий раҳбар: Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: АТ “Алоқабанк”.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади банк соҳасига рақамли технологияларни қўллаш орқали уларнинг даромадига таъсир қилувчи молиявий рискларни баҳолашга  қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида юзага келадиган операцион рискларни стандартлаштирилган ўлчаш ёндашуви (SMA) орқали баҳолашда рискни қоплаш учун зарур бўладиган капитал миқдори “соф фойда ҳисобига қоплаш самарали (0 < I1 <1)”, “ соф фойда ҳисобига қоплаш самарасиз (I1> 1)”  чегара индекслари ишлаб чиқилган;
рақамли статистик усуллар асосида банк мижозларининг кредит қобилиятини баҳолашда қарз олувчи маълумотларини автоматик таҳлил қилиш асосида мижоз учун мақбул кредит лимитини ўрнатиш таклифи асосланган;
банкнинг мижозларига шахсий тажрибаларни тақдим этиш ва хизматлари сифатини ошириш учун масофадан биометрик иденфикациялашнинг “bank stacks” платформасига “учинчи томон хизмат кўрсатувчи фойдаланувчилари” базасини киритиш таклифи ишлаб чиқилган;
тижорат банклари кредит портфелини риск даражасини минималлаштиришда тармоқларни “кластер”ларга ажратиш ва диверсификация даражаларини “диверсификация даражаси паст (n≤3)”, “диверсификация даражаси ўртача (4≤n≤7)”, “диверсификация даражаси етарлича (8≤n≤10)”, “диверсификация даражаси юқори (11≤n≤13)”, “диверсификация даражаси жуда юқори (n≥14)” тоифалар бўйича  баҳолаш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банклари даромадига таъсир қилувчи молиявий рискларни баҳолашда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг самарали усулларидан фойдаланишнинг илмий натижалари асосида:
тижорат банкларида юзага келадиган операцион рискларни SMA баҳолаш орқали баҳолашда рискни қоплаш учун зарур бўладиган капитал миқдори бўйича таклифи (“Туронбанк” АТ бошқарув раисининг 2020 йил 28 августдаги 89/4-сон қарори, “Трастбанк” ХАБ бошқарувининг 2020 йил 28 августдаги 89/4-сон қарори билан банклар амалиётига киритилган). Ушбу таклифнинг жорий этилиши асосида тижорат банкининг 2020 йилда ўртача ялпи даромади ўтган йилга нисбатан 3,5 % пасайишга эришилган;  
банкнинг мижозларига шахсий тажрибаларни тақдим этиш ва хизматлари сифатини ошириш учун масофадан биометрик иденфикациялашнинг “bank stacks” платформасига “учинчи томон хизмат кўрсатувчи фойдаланувчилари” базасини киритиш бўйича таклифи (“Трастбанк” ХАБ бошқарувининг 2020 йил 28 августдаги 89/4-сон қарори билан банклар амалиётига киритилган). Ушбу таклифни банк амалиётига жорий этилиши натижасида  банкнинг 2020 йилда фоизли даромади 437,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 219,1 млрд. сўмга оширилишга эришилган;
банкнинг мижозларига шахсий тажрибаларни тақдим этиш ва хизматлари сифатини ошириш учун масофадан биометрик иденфикациялашнинг “bank stacks” платформасига “учинчи томон хизмат кўрсатувчи фойдаланувчилари” базасини киритиш бўйича таклифи (“Туронбанк” АТ бошқарув раисининг 2020 йил 30 мартдаги 35/5-сон қарори билан банк амалиётига киритилган). Ушбу таклифни банк амалиётига жорий этилиши натижасида  банкнинг 2020 йил бошида халқаро пул ўтказмалари бўйича пул айланмалари 236,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди ва ушбу айланмалардан олинган даромад 809,3 минг АҚШ долларини ташкил этган;
тижорат банклари кредит портфелини риск даражасини минималлаштиришда тармоқларни “кластер”ларга ажратиш ва диверсификация даражалари бўйича таклифи (“Туронбанк” АТ бошқарув раисининг 2020 йил 30 мартдаги 35/5-сон қарори, “Трастбанк” ХАБ бошқарувининг 2020 йил 28 августдаги 89/4-сон қарори билан банклар амалиётига киритилган). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг халқаро молия муасасасалари билан тўғридан-тўғри ва ишончли алоқа боғлаш имкониятини ошириш натижасида 2020 йил бошида экспорт шартномалари бўйича жами тушум 126,7 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish