Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилова Дилфуза Каримовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Iqt314.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни (хўжалик жиноятчилиги, норасмий иқтисодиётда банд бўлганлар, энг бой ва энг камбағаллар даромади-харажатлари нисбати, ишсизлик даражаси) минималлаштириш (вақтинчалик меҳнат миграцияси ва чет элда олинган даромадлар таваккалчилигинини минималлаштириш, чегаравий қийматларни аниқлаш), мониторингини ташкил қилиш (мониторинг дастурини ишлаб чиқиш), янги тенденцияларни баҳолашга кўра ташқи миграция жараёнининг “давлат, жамият, шахс” хавфсизлигига таъсирини баҳолаш методологияси такомиллаштирилган; 
меҳнат миграциясининг иқтисодий ривожланишга таъсирини баҳолаш-нинг услубий ёндашуви миграция таъсири оқибатларининг типологик матрицасини ишлаб чиқиш, шунга кўра бирламчи статистик маълумотларни тўплашнинг ўзига хос усулини асослаган ҳолда маълумотларни йиғиш учун масъул бўлган муайян ижро этувчи орган ўртасидаги ўзаро алоқадорликка кўра такомиллаштирилган;
меҳнат миграциясини тартибга солиш механизми миграциянинг инсон капиталига таъсирини ижобий йўналтириш, ижтимоий-иқтисодий хавфларни олдини олиш, малакали меҳнат мигрантларининг четга чиқиб кетишини камайтириш ва таълим миграцияси бўйича ҳудудий дастурлар тузиш, ўқиш учун кетган талабалар мониторингини йўлга қўйиб, қайтишини таъминлашга қаратилган тизимини ишлаб чиқиш, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар тизимидан мақсадли фойдаланиш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
меҳнат миграцияси тизимини фуқаролар ва уларнинг оилаларини меҳнат миграциясидан олдин, давомида ва қайтганидан кейин қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий механизмларини жорий этиш, соҳада давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш кабиларга кўра ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш таклиф этилган; 
аҳолининг умумий даромади ва меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари таркибига кўра трансфертлардан даромадларнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
иқтисодий хавфсизликка таҳдидларни минималлаштириш, мониторингини ташкил қилиш, янги тенденцияларни баҳолаш имконини берувчи ташқи миграция жараёнининг “давлат, жамият, шахс” хавфсизлигига таъсирини таҳлил қилишнинг такомиллаштирилган методологиясидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сон қарори 1-иловасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллигидаги 10-мақсад, 10.7-миллий вазифани ва бу вазифани изчил амалга ошириш дастурларини” ишлаб чиқишда   фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-/03/19-11887-cон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган услубиётни амалиётга татбиқ этилиши миллий миграция сиёсати воситалари билан иқтисодий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ташкилий-ҳуқуқий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган; 
меҳнат миграциясининг иқтисодий ривожланишга таъсирини баҳолашнинг такомиллашган услубий ёндашувидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сон қарори 1-иловасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллигидаги 10-мақсад, 10.2-миллий вазифани ва бу вазифани изчил амалга ошириш дастурларини” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-/03/19-11887-cон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга тадбиқ қилиниши меҳнат миграциясининг иқтисодий ривожланишга салбий ва ижобий таъсирларига кўра муаммолар спектрини аниқлаш, услубий такомилига кўра меҳнат миграцияси жараёнида муносиб ва хавфсиз мухитни барпо этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
меҳнат миграциясини тартибга солиш механизми миграциянинг инсон капиталига таъсирини ижобий йўналтириш, ижтимоий-иқтисодий хавфларни камайтириш, малакали меҳнат мигрантларининг четга чиқиб кетишини камайтириш ва таълим миграцияси бўйича ҳудудий дастурлар тузиш, ўқиш учун кетган талабалар мониторингини йўлга қўйиб, қайтишини таъминлашга қаратилган тизимини ишлаб чиқиш, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар тизимидан мақсадли фойдаланиш кабиларга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон “Ҳорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Фармонининг ижтимоий мухтож оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини оширишга оид қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-/03/19-11887-cон маълумотномаси). Мазкур таклифлар меҳнат мигрантларининг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий мухтож оилалар даромадлари ва турмуш даражасини оширишга ҳамда меҳнат миграцияси жараёнига тадбиқ қилиш тартибга солишдаги ижтимоий хавф-хатарларни камайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат миграцияси тизимини фуқаролар ва улар оилаларини меҳнат миграциясидан олдин, давомида ва қайтганидан кейин қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий механизмларини жорий этиш, соҳада давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш кабилар асосида ташкилий-иқтисодий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-боб 9-модда 3-хатбоши “хорижда фуқароларни меҳнат фаолиятини тартибли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишга жойлаштириш хизматини кўрсатувчи  ҳорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномаларини тузиш” деб номланган пунктни шакллантириш жараёнида фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-/03/19-11887-cон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хориждан қайтган мигрантларни жамиятга мослаштириш, интеграциялаштириш, тажрибасига мос ишга жалб қилиш, норасмий меҳнат миграциясининг миқёсини камайтиришга каратилган давлат-хусусий ҳамкорлик самарасини янада оширишга хизмат қилган;
аҳолининг умумий даромади ва меҳнат мигрантларининг пул жўнатмалари таркибига кўра трансфертлардан даромадларнинг 2021-2030 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-149-сон қарорини лойиҳасини шакллантиришда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 01/00-/03/19-11887-cон маълумотномаси). Тавсия этилган прогноз кўрсаткичлари трансферт оқимлари ортишининг имкониятларига кўра амалга оширилаётган ташкилий-ижтимоий кафолатлар самарадорлигини янада оширишга муайян даражада хизмат қилиб, меҳнат мигрантларининг фаолият жараёнидаги даромадларининг ошиб бориш тенденцияларини асослаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish