Sayt test rejimida ishlamoqda

Авезова Шахноза Махмуджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инновацион ривожланиш шароитида меҳнат ресурсларини трансформацияси», 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1. PhD/Iqt247. 
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Хайитов Шербек Наимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc. 22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Мамадалиева Хафизахон Холдаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Цхай Лана Александровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ривожланиш шароитларида меҳнат ресурлари трансформацияси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат ресурслари инновацион трансформацияси шароитида технологик йўналишда ўқув марказлари ва мономарказларни жадал ривожлантириш, солиқ имтиёзларини кенг жорий қилишга кўра меҳнат келишувлари «легаллик» даражасини ошириш, электрон биржаларни устувор ривожлантириш кабиларнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
корхона меҳнат салоҳияти инновацион фаоллигини оширишда  бенчмаркинг жараёнли ёндашувининг энг мақбуллиги асосланган ҳолда истиқболда штатларни қисқартириш хавфини камайтириш ва ходимларнинг меҳнати фаолиятидан қониқиш даражасини оширишга сезиларли даражада таъсир кўрсатиши асосланган;
Бухоро минтақавий меҳнат бозорининг 2021-2030 йилларда ривожлантиришнинг асосий прогноз параметрлари асосланган;
инновацион ривожланиш шароитида меҳнат ресурслари трансформациясига таъсир этувчи омиллар оқибатлари назарий жиҳатдан очиб берилган ҳолда трансформацияга кўра ташкилотлар «вертикал» алоқалари «горизонтал» алоқаларга ўтиб бориши, «ходим» ва «иш берувчи» ўртасида ишонч-кафолатга асосланган алоҳида ҳамкорлик муносабатининг юзага келиши, «келажак» кўникмаларига эга мутахассис томонидан буюртмалар портфели шакллантири-лиши ва трансформацияланишнинг асосий йўналишлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган услубий ва амалий тавсиялар асосида қуйидагилар таклиф қилинди:  
меҳнат ресурслари инновацион трансформацияси шароитида, жумладан техногогик йўналишда ўқув марказлари ва мономарказларни жадал ривожлантириш, солиқ имтиёзларини кенг жорий қилишга кўра меҳнат келишувлари «легаллик» даражасини ошириш, электрон биржаларни устувор ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Бухоро вилояти меҳнат ресурслари салоҳиятини ошириш ва самарали фойдаланишнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 01/00-03/16-1067-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш меҳнат бозорида бандликни тартибга солиш (бошқариш)га қаратилган меҳнат ва бандлик мослашувчанлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, меҳнат ресурсларининг инновацион таркибий қисмини янада аниқроқ эътиборга олган ҳолда аҳоли бандлигини оширишнинг имкониятларини кенгайтириш ва соҳада таълим сифатини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат салоҳияти инновацион фаоллигини оширишда бенчмаркингнинг жараёнли ёндашуви энг мақбуллигига кўра персонални инновацион ривожланиш самарадорлигини ошириш билан бир қаторда истиқболда штатларни қисқартириш хафини камайтириш, ходимларнинг меҳнат фаолиятидан қониқиш даражасини оширишга муайян даражада таъсир кўрсатиши бўйтча таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Бухоро вилояти меҳнат ресурслари салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланишнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 01/00-03/16-1067-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф фойдаланиш Бухоро вилоятини истиқболда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда ҳудудий бандлик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга муайян даражада услубий жиҳатдан хизмат қилган;
Бухоро минтақавий меҳнат бозорининг самарали шакллантирилиши асосий кўрсаткичлари ривожланишининг ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Бухоро вилояти меҳнат ресурслари салоҳиятини ошириш ва улардан  самарали фойдаланишнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил  4 февралдаги 01/00-03/16-1067-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар истиқболда ҳудудий меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда Бухоро вилоятида иқтисодий фаол аҳоли сонини 1,2% га ошириш имконини берган;
инновацион ривожланиш шароитида меҳнат ресурслари трансформациясига таъсир этувчи омиллар оқибатлари назарий жиҳатдан очиб берилган ҳолда трансформацияга кўра ташкилотлар «вертикал» алоқалари «горизонтал» алоқаларга ўтиб бориши, «ходим» ва «иш берувчи» ўртасида ишонч ва кафолатга асосланган алоҳида ҳамкорлик муносабатининг юзага келиши, «келажак» кўникмаларига эга мутахассис томонидан буюртмалар портфели шакллантирилиши ҳамда трансформациянинг асосий йўналишларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бухоро вилояти меҳнат ресурслари салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланишнинг ҳудудий дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 4 февралдаги 01/00-03/16-1067-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳудудий дастурларни асослаш, прогноз кўрсаткичларнинг аниқлик даражасини ошириш, ходимларни келажак мутахасисликларига тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва аҳоли бандлигини оширишнинг қўшимча  имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish