Ешчанов Хушнудбек Одилбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ипак саноати толали чиқиндилари асосида сорбент олишнинг илмий ва амалий асослари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К394.
Илмий раҳбар: Балтайева Мухаббат Матназаровна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Полимерлар кимёси ва физикаси институти, ДСс.02/30.12.2019.К/FM/Т.36.01.
Расмий оппонентлар: Aкбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Вохидова Нойира Рахимовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ипакнинг толали чиқиндиларидан ўта юқори частотали нурлар таъсирида гидролизланган фиброин сорбентини олиш ва унинг таркиби, тузилиши ва хоссаларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ипакнинг толали чиқиндиларини ўта юқори частотали нурлар таъсирида кислотали шароитда гидролиз қилиш орқали гидролизланган фиброин олинган ва оптимал шароит кўрсатилган;
илк бор ипакнинг толали чиқиндиларидан олинган кукунсимон гидролизланган фиброинни молекуляр массалари спектрофотометрия усули ёрдамида аниқланган;
гидролизланган фиброинда кумуш, олтин нанозаррачалари ва мис(ИИ) комплексларини ҳосил бўлиши, металл ионларининг сорбция механизмлари аниқланган;
кукунсимон гидролизланган фиброиннинг пахта мойини оқлаш хоссалари кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ипак саноати толали чиқиндилари асосида сорбент олишнинг илмий ва амалий асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ипакнинг толали чиқиндилари асосида сорбент олиш бўйича олинган илмий натижалардан “А-12-53-Aтроф-муҳит обйектларида екотоксикантларни аниқлашнинг фотометрик ва сорбсион-фотометрик усулларини ишлаб чиқишда полимер ташувчиларда иммобилизацияланган реагентлар” (2015-2017 йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳасида еритмалардаги металл ионларини сорбциялашда фойдаланилган (ЎзР ОЎМТВ ЎзМУнинг 2022 йил 19 мартидаги 04111-1617-сонли маълумотномаси). Натижада оғир металл ионларини сорбциялаш хоссаси юқорилиги аниқланган ва лойиҳани муваффақиятли бажарилишига ҳисса қўшган;
ипакнинг толали чиқиндиларидан олинган гидролизланган фиброин намуналаридан Урганч ёғ-мой” АЖ да пахта мойини тозалашда (оқлашда) амалиётга жорий қилинган (“Урганч ёғ-мой” АЖнинг 2022 йил 20 июлдаги далолатомаси). Натижада импорт қилиб келтирилувчи бентонит сорбентига нисбатан юқори самарадорликни кўрсатиб, пахта мойини сифат кўрсатгичлари ва мойнинг сақланиш муддатини ошириш имконини берган.