Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаипов Жасур Бахром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида тўлов тизими фаолиятини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2194.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Матлуба Махамадаминовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисод фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «Траст Банк» ХАБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологияларни ривожлантириш шароитида тўлов тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларидаги мижозлар ўртасидаги тўловларни амалга оширишда уларнинг риск даражаси ҳамда мижознинг тўлов интизоми тарихига кўра гуруҳларга ажратиш орқали тўловларни амалга ошириш изчиллигини белгилаш ва тезкорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
тижорат банклари инновацион маҳсулот/хизматларини яратиш мақсадида анъанавий тўлов тизимидаги самарадорлиги паст жараёнларни нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш имконини берувчи СофтПОС технологияси афзалликлари билан алмаштириш орқали банкнинг операцион харажатларини камайтириш таклифи асосланган;
рақамли хизмат кўрсатиш каналлари орқали магнитли хавфсиз узатиш (Магнетиc Сеcуре Трансмиссион - МСТ) қўллашнинг нисбатан самарали жараёнларини аниқлаш ҳамда уларни изчил жорий этиб боришни йўлга қўйиш орқали тижорат банкларининг масофавий хизматларидан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш таклифи асосланган;
тўлов тизимларини рақамлаштириш омилларининг тижорат банклари рентабеллиги ва рақобатбардошлигига таъсирининг эконометрик модели асосида “Ориент Финанс” ХАТБ фаолиятининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк соҳасида рақамли тўлов тизимларини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар “Ориент Финанс” ХАТБ банк амалиётига жорий этилди.
тижорат банкларидаги мижозлар ўртасидаги тўловларни амалга оширишда уларнинг риск даражаси ҳамда мижознинг тўлов интизоми тарихига кўра гуруҳларга ажратиш орқали тўловларни амалга ошириш изчиллигини белгилаш ва тезкорлигини таъминлаш таклифидан “Ориент Финанс” ХАТБ томонидан “ОФБ Эхпресс” дастурий комплексини амалиётга жорий этишда фойдаланилган (“Ориент Финанс” ХАТБнинг 2022 йил 22 июндаги 1846-13-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Интернет тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи Банкнинг “ОФБ Эхпресс” дастурий комплекси амалиётга жорий этилиб, мазкур дастур орқали юридик шахслар томонидан йилига ўртача 4,5 миллиард сўм (умумий тўловлар ҳажмининг 5 фоизи)дан ортиқ тўловларни амалга ошириш имконини берган;
тижорат банклари инновацион маҳсулот/хизматларини яратиш мақсадида анъанавий тўлов тизимидаги самарадорлиги паст жараёнларни нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш имконини берувчи СофтПОС технологияси афзалликлари билан алмаштириш орқали банкнинг операцион харажатларини камайтириш таклифидан “Банк фаолиятига инновацион технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ориент Финанс” ХАТБнинг 2022 йил 22 июндаги 1846-13-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида эски русумдаги ПОС-терминалларни харид қилиш бўйича банк харажатлари 44 миллион сўм (10 фоиз)га тежаш имкони яратилган;
рақамли хизмат кўрсатиш каналлари орқали магнитли хавфсиз узатиш (Магнетиc Сеcуре Трансмиссион - МСТ) қўллашнинг нисбатан самарали жараёнларини аниқлаш ҳамда уларни изчил жорий этиб боришни йўлга қўйиш орқали тижорат банкларининг масофавий хизматларидан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш таклифидан “Банк фаолиятига инновацион технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ориент Финанс” ХАТБнинг 2022 йил 22 июндаги 1846-13-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида ташкилотларнинг 20 дан ортиқ савдо шохобчалари МСТ технологиялари асосидаги замонавий тўлов воситалари билан жиҳозланиб, 3000 дан ортиқ жисмоний шахслар мазкур тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши эвазига банкнинг масофавий хизматларидан фойдаланувчилари сонини 2,5 фоизга ошириш имкони яратилган;
тўлов тизимларини рақамлаштириш омилларининг тижорат банклари рентабеллиги ва рақобатбардошлигига таъсирининг эконометрик модели асосида “Ориент Финанс” ХАТБ фаолиятининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ориент Финанс” ХАТБ фаолиятининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган молиявий лойиҳаси”ни шакллантиришда фойдаланилган (“Ориент Финанc” ХАТБнинг 2022 йил 16 июлдаги 2104-08-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўлов тизимини рақамлаштириш кўрсаткичларининг банк фаолияти самарадорлигини оширишга таъсири кучини белгиловчи омилларни рақамлаштиришнинг кўп омилли эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган “Ориент Финанс” ХАТБ фаолиятининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган молиявий лойиҳаси”га кўра мазкур банкнинг соф фойдасини 2026 йилда 2021 йилга нисбатан қарийб 80 фоизга ошириш имкони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish