Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамурова Феруза Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Aхборотлашган таълим шароитида бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.PhD/Ped1552.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Йермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Саидкарим Саиднабиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган таълим шароитида бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўзгарувчан меҳнат фаолияти шарт-шароитларига идиентив мослашув, ҳамда бино ва иншоотларни лойиҳалаш жараёнида технологик босқичлар идентивлигини узлуксиз таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ахборот таълим муҳити шароитида бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини аралаш ўқитиш асосида ташкил етиш, виртуал екскурсиялар орқали қурилиш майдонларида объектлар билан визуал ишлаш ҳамда мустақил лойиҳавий фаолиятни таълимнинг дидактик-мантиқий структурасига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти қурилиш соҳасига доир комплекс билим ва кўникмаларни узлуксиз таркиб топтириш, амалий фаолиятга интенсив тайёрлаш, архитектура-қурилиш соҳасига доир вазифаларнинг инновацион йечимларини мантиқий таҳлил асосида аниқлаш ҳамда тадқиқотчилик фаолияти динамиклигини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш мезонлари виртуал биргаликдаги фаолиятни ташкил етиш, инновацион ҳамкорлик ва қурилиш индустриясининг замонавий технологиялари ва ўз-ўзини такомиллаштириш жараёнлари билан интерналлик даражасини барқарорлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳандис-қурувчиларда касбий компетент ёндашувнинг педагогик тизимини такомиллаштириш буйича ўтказилган тадкикот натижалари асосида:
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўзгарувчан меҳнат фаолияти шарт-шароитларига идиентив мослашув, ҳамда бино ва иншоотларни лойиҳалаш жараёнида технологик босқичлар идентивлигини узлуксиз таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялар “Педагогик компетентлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2022  йил 9 сентабрдаги 302-сон буйруғи асосида берилган 302-1057 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган. 
ахборот таълим муҳити шароитида бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини аралаш ўқитиш асосида ташкил етиш, виртуал екскурсиялар орқали қурилиш майдонларида объектлар билан визуал ишлаш ҳамда мустақил лойиҳавий фаолиятни таълимнинг дидактик-мантиқий структурасига босқичма-босқич мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁA-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 16 мартдаги 02-07-739/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг тадқиқотчилик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш мезонлари виртуал биргаликдаги фаолиятни ташкил етиш, инновацион ҳамкорлик ва қурилиш индустриясининг замонавий технологиялари ва ўз-ўзини такомиллаштириш жараёнлари билан интерналлик даражасини барқарорлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган И-ОТ-2019-8 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод електрон ўқув-методик қўлланмаларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 2 мартдаги 02/15-09/01-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандис-қурувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштиришда рақамли ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish