Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхяев Собир Жумакуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак муҳандис - педагогларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3504.
Илмий раҳбар: Халиков Aъзам Aбдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.30/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ергашев Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак муҳандис-педагогларни рақамли компетенсиясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандис-педагоглар рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқитишнинг дидактик тизим яхлитлиги, ахборотлар олиш ва уни қайта ишлаш жараёнларининг уйғунлашуви, шахсга йўналтирилган таълимнинг мустақиллиги ҳамда услубий-дидактик таъминотини идиентив оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-педагоглар рақамли компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли, таълим мазмуни ва ўқув жараёнини ташкил етувчиларининг асосий йўналишлари ҳамда баҳолаш ва натижа компонентлари узвийлигида продуктив мобиллик, касбга йўналтирилганлик, ахборот-коммуникативлик, узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
бўлажак муҳандис-педагогларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш технологияси таълим жараёнига ўз-ўзини назорат қилишга доир индивидуал топшириқлар вариантларини иллюстратив ва график матнлар тайёрлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандис-педагоглар рақамли компетенсиялари ривожланганлик даражалари таълим ресурсларини рақамли компетенсияларга босқичма-босқич ривожланиш даражаларини аниқлаб мослаштириш ҳамда баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли мезонларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандис-педагогларни рақамли компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак муҳандис-педагоглар рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ўқитишнинг дидактик тизим яхлитлиги, ахборотлар олиш ва уни қайта ишлаш жараёнларининг уйғунлашуви, шахсга йўналтирилган таълимнинг мустақиллиги ҳамда услубий-дидактик таъминотини идиентив оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Електрон таълим ресурсларини яратиш технорлогиялари” номли ўқув мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302 сонли буйруғига асосан берилган 302-1167 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма бўлажак муҳандис-педагогларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигининг ривожланиш имкони кенгайтирилган;
бўлажак муҳандис-педагоглар рақамли компетенсияларини ривожлантириш модели мақсадли, таълим мазмуни ва ўқув жараёнини ташкил етувчиларининг асосий йўналишлари ҳамда баҳолаш ва натижа компонентлари узвийлигида продуктив мобиллик, касбга йўналтирилганлик, ахборот-коммуникативлик, узвийлик ва узлуксизлик тамойилларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар “Електрон таълим ресурсларини яратиш технорлогиялари” номли ўқув мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302 сонли буйруғига асосан берилган 302-1167 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак муҳандис-педагогларнинг рақамли компетенсияларини шакллантириш смарадорлигини оширишга имкон яратилган;
бўлажак муҳандис-педагогларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш технологияси таълим жараёнига ўз-ўзини назорат қилишга доир индивидуал топшириқлар вариантларини иллюстратив ва график матнлар тайёрлаш асосида ривожлантиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган Тошкент давлат университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 8 февралдаги 02-07-368/04 рақамли далолатномаси).Натижада рақамли компетенсияларни баҳолаш мезонларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
бўлажак муҳандис-педагогларни рақамли компетенсияларини ривожланганлик даражалари таълим ресурсларини рақамли компетенсияларга босқичма-босқич ривожланиш даражаларини аниқлаб мослаштириш ҳамда баҳолашнинг мотивацион- қадриятли, когнитив-фаолиятли мезонларининг репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Електрон таълим ресурсларини яратиш технорлогиялари” номли ўқув мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентабрдаги 302 сонли буйруғига асосан берилган 302-1167 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада рақамли компетенсияларни ривожлантири самарадорлигини оширишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish