Sayt test rejimida ishlamoqda

Нармуродова Гулноза Илҳом қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқининг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.12694/Fil567.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Маджидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Джумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқининг лингвомаданий хусусиятларини очиб бериш орқали уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқида ҳамдардлик, ачиниш, сабр тилаш, азадорни иродали бўлишга чақириш, ҳаёт давом етаётганлигига ишонтириш сингари нутқий етикетларнинг лисоний ифодаси, таъзия нутқининг адресати ва адресантининг ҳолати азадорларнинг марҳумга қариндошлик муносабати, таъзия билдирувчининг марҳумга алоқадорлиги каби омиллар исботланган;
таъзия нутқи мазмун жиҳатдан ҳар икки тилда марҳумнинг яхшилик, езгулик, меҳрибонлик, ақллилик, инсонийлик, меҳнаткашлик, диний йетуклик каби ижобий фазилатларини таъкидлаш ва дуо қилиш баробарида марҳумни ёдга олишда салбий нутқ ифодасидан чекиниш ҳолати асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқининг тузилмавий ва функсионал жиҳатлари таъзия маросимлари жараёни, таъзия билдириш нутқининг оғзаки ёки ёзма шакли, таъзия билдиришнинг расмийлик ва норасмийлик даражаси, таъзия нутқи ифодасининг назм ва наср шакли, елегия ва марсия жанрлари бўйича тавсиф ва таснифлаш мезонлари далилланган;
чоғиштирилаётган тилларда таъзия нутқининг лингвомаданий хусусиятлари, воқеланиши, таъзия маросимларидаги тафовут, таъзия билдириш анъаналари, ҳамдардлик билдиришномалари ва еҳсонликлар юбориш расм-русуми, таъзия нутқида диний атама ва иборалар қўлланиши, таъзия рамзлари тизими мавжудлиги, вербал ва новербал етикетдаги ўзига хосликлари, шунингдек, таъзия нутқи етикетида адресант ва адресатнинг миллий-маданий хусусиятлари мувофиқлиги, ахборотни идрок етиш лаёқати ҳамда таъзия нутқи ифодасида муҳим ҳисобланган лингвистик ва екстралингвистик омиллар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқидаги миллий-маданий жиҳатдан ўхшашлик ва ўзига хосликни аниқлашга бағишланган тадқиқотдаги назарий таклифлар, амалий тавсиялар ва хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқида ҳамдардлик, ачиниш, сабр тилаш, азадорни иродали бўлишга чақириш, ҳаёт давом етаётганлигига ишонтириш сингари нутқий етикетларнинг лисоний ифодаси, таъзия нутқининг адресати ва адресантининг ҳолати азадорларнинг марҳумга қариндошлик муносабати, таъзия билдирувчининг марҳумга алоқадорлиги каби омилларга оид хулосалардан     П3-2020042022 рақамли “Туркий тиллар лингводидактик електрон платформасини яратиш” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 1 ноябрдаги 01/6 – 3028- сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа бўйича тайёрланган електрон ресурслар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
таъзия нутқи мазмун жиҳатдан ҳар икки тилда марҳумнинг яхшилик, езгулик, меҳрибонлик, ақллилик, инсонийлик, меҳнаткашлик, диний йетуклик каби ижобий фазилатларини таъкидлаш ва дуо қилиш баробарида марҳумни ёдга олишда салбий нутқ ифодасидан чекиниш ҳолатига оид хулосалардан ОТ-А1-018 “Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ електрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 01/04 – 3073-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур иш електрон ресурслар мазмунини бойитиш имконини берган;
инглиз ва ўзбек тилларида таъзия нутқининг тузилмавий ва функсионал жиҳатлари таъзия маросимлари жараёни, таъзия билдириш нутқининг оғзаки ёки ёзма шакли, таъзия билдиришнинг расмийлик ва норасмийлик даражаси, таъзия нутқи ифодасининг назм ва наср шакли, елегия ва марсия жанрлари бўйича тавсиф ва таснифлаш мезонларига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида бир қатор шоир ва ёзувчиларнинг шеърий ва насрий асарлари таржимасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 01-03/ 1386-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур шеърий ва насрий асарлар маънавий- маърифий ҳамда бадиий жиҳатдан бойиган, оммабоплиги, илмийлиги таъминланган;
чоғиштирилаётган тилларда таъзия нутқининг лингвомаданий хусусиятлари, воқеланиши, таъзия маросимларидаги тафовут, таъзия билдириш анъаналари, ҳамдардлик билдиришномалари ва еҳсонликлар юбориш расм-русуми, таъзия нутқида диний атама ва иборалар қўлланиши, таъзия рамзлари тизими мавжудлиги, вербал ва новербал етикетдаги ўзига хосликлари, шунингдек, таъзия нутқи етикетида адресант ва адресатнинг миллий-маданий хусусиятлари мувофиқлиги, ахборотни идрок етиш лаёқати ҳамда таъзия нутқи ифодасида муҳим ҳисобланган лингвистик ва екстралингвистик омилларга оид хулосалардан ИТД-1 рақамли “Маданиятлараро ва коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги (инглиз тили) бўйича назарий фанлардан инглиз тилида дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2022 йил 19 октябрдаги 24/652- сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги ижтимоий-маданий компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган билим ва кўникмалари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish