Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Албина Ходжаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рус адабиётидаги қуръоний мотивлар маданиятлараро коммуникация ҳодисаси сифатида (А.С.Пушкин, М.Й.Лермонтов, И.А.Бунин)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil292.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Петрухина Наталя Михайловна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12. 2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Камилова Саодат Ергашевна, филология фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Узоқ Хайдарович, филология фанлари доктори, доцент; Гарипова Гулчира Талгатовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус адабиётида Қуръон мотивлари спецификасини маданиятлараро коммуникация ҳодисаси сифатида англаш ва аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус адабиёти мисолида маданиятлараро коммуникациянинг муҳим ҳодисаси бўлган  Қуръон мотивларининг адабиёцҳунослик нуқтаи назардан унга муаммоли ёндашув парадигмаси асосланган;
Қуръон ва рус адабиёти ўртасидаги ўзаро муносабатларни англаш шарти сифатида маданиятлараро коммуникация муоммоларини тадқиқ қилишнинг назарий-методологик жиҳатларини аниқлаш ва  таҳлил қилиш орқали  рус адабиётида Қуръоннинг ўзлаштирилиш тарихи кетма-кетлиги ва маданиятлараро коммуникация муаммоларини тушунишда адабиётга оид бадиий матнларнинг ўзаро паралел таъсири спецификаси далилланган;
рус ёзувчилари ижодидаги қуръоний код ва мотивлар, улар ижодининг Шарқ (мусулмон) анъаналари, рус адабиёти рецептив естетикасида маданий параметрларни икки ҳисса ошириш нуқтаи назаридан Шарқни бадиий идрок етишда бинар ёндашув, янги поетик макон пайдо бўлиши, менталитетнинг дунёга шарқона нигоҳ билан қараш орқали намоён болиши  каби доминантлари асосланган;
Пушкин ижодидаги қуръоний мотивларнинг аксиологияси тадқиқ қилинган, шоирнинг рус орийентализмидаги рецептив жиҳати таҳлил қилинган, Пушкин ижодида Инжил ва Қуръон мотивлари синтези нуқтаи назаридан суфизм ғоялари репрезентацияси далилланган; Пушкин даври шоирлари лирикасидаги Қуръон қиссалари ва образларининг ўзаро таъсир жараёни исботланган;
тақдир мифологемасини ўзлаштириш тизимида муаллиф, жумладан, М.Лермонтов орийентал континуумида, фаоллиги ва унинг намоён бўлиш даражасига аниқлик киритилган,   шоирнинг шарқона кодлари уларнинг експлицит тасвири асосида далилланган;
И.Бунин ижодий меросидаги Шарқ араб маънавий маданияти маданий-рамзий хилма-хиллигининг семиотик моҳияти, «Ислом» сиклида қуръоний мотивларнинг експлицит тимсоли хусусиятларини очиб бериш орқали И.Бунин ижодида Шарқга комплекс ёндашув ҳамда имплицит қуръоний мэърос концептлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус адабиётидаги қуръоний мотивларни маданиятлараро коммуникация ҳодисаси сифатида тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий таклифлар ва амалий натижалар асосида:
рус адабиёти мисолида маданиятлараъро коммуникациянинг муҳим ҳодисаси бўлган  Қуръон мотивларининг адабиёцҳунослик нуқтаи назардан унга муаммоли ёндасув парадигмасига оид хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқ-Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 7-августдаги 89-02-167-сон маълумотномаси). Натижада ушбу хулосалар миллий адабиёцҳуносликдаги бадиий бирликларни чуқурроқ таҳлил қилиш, рус адабиётида шарқона матн ривожланиш хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, уларни қиёсий-типологик ёндашув нуқтаи назаридан махсус тадқиқ қилишга хизмат қилган;
Қуръон ва рус адабиёти ўртасидаги ўзаро муносабатларни англаш шарти сифатида маданиятлараро коммуникация муоммоларини тадқиқ қилишнинг назарий-методологик жиҳатларини аниқлаш ва  таҳлил қилиш орқали  рус адабиётида Қуръоннинг ўзлаштирилиш тарихи кетма-кетлиги ва маданиятлараро коммуникация муаммоларини тушунишда адабиётга оид бадиий матнларнинг ўзаро паралел таъсири спецификасига оид хулосалардан  ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) електрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 12-январдаги 01/3-49-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳада бир қатор илмий-услубий қоидалардан фойдаланилган ва, кейинчалик, уларни олий таълим муассасаларининг ўқув жараёни амалиётига жорий етишга хизмат қилган;
рус ёзувчилари ижодидаги қуръоний код ва мотивлар, улар ижодининг Шарқ (мусулмон) анъаналари, рус адабиёти рецептив естетикасида маданий параметрларни икки ҳисса ошириш нуқтаи назаридан Шарқни бадиий идрок етишда бинар ёндашув, янги поетик макон пайдо бўлиши, менталитетнинг дунёга шарқона нигоҳ билан қараш орқали намоён болиши  каби доминантлари борасидаги хулосалардан ҳамда Пушкин ижодидаги қуръоний мотивларнинг аксиологияси, шоирнинг рус орийентализмидаги рецептив жиҳати, Пушкин ижодида Инжил ва Қуръон мотивлари синтези нуқтаи назаридан суфизм ғоялари репрезентацияси, Пушкин даври шоирлари лирикасидаги Қуръон қиссалари ва образларининг ўзаро таъсир жараёнига доир  хулосалардан Полоцк давлат университети (Беларуссия Республикаси) билан ҳамкорликда педагогика ОТМларда ХИХ аср рус адабиёти тарихи бўйича «А. С. Пушкин ва М. Й. Лермонтов ижодида Шарқ шэъриятининг рецептив естетикаси ва анъаналари» амалий лойиҳаси тақдим етилиб, апробациядан ўтказилган (Полоцк давлат университетининг 2021 йил 19 ноябрдаги 4-сон далолатномаси). Натижада, уни амалга ошириш доирасида Пушкин ва Лермонтов ижодининг шарқона таркибли назарий ва амалий маълумотлари, рус адабиётида қуръоний мотивларнинг назарий ва амалий муаммолари, адабиёцҳуносликдаги шарқшунослик йўналишларини ўрганиш стратегиясини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларидан кенг ва самарали фойдаланишга эришилган;
тақдир мифологемасини ўзлаштириш тизимида муаллиф, жумладан, М.Лермонтов орийентал континуумида, фаоллиги ва унинг намоён бўлиш даражаси,   шоирнинг шарқона кодлари уларнинг експлицит тасвирига оид хулосалар ҳамда тадқиқот материалларидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон халқлари маданияти ва динига нисбатан бағрикенгликни, умуминсоний маънавий-ахлоқий қадриятларга чуқур ҳурмат туйғусини шакллантиришга қаратилган ижтимоий-сиёсий тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган ва жорий етилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Навоий вилояти кенгашининг 2021-йил 24-декабрдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган оммавий тадбирлар сифати ошган, шунингдек, маданиятлараро ўзаро муносабатларда барқарорлик ва бағрикенглик компонентларинининг янада мустаҳкамланишига ёрдам берган;
И. Бунин ижодий меросидаги Шарқ араб маънавий маданияти маданий-рамзий хилма-хиллигининг семиотик моҳияти, «Ислом» сиклида қуръоний мотивларнинг експлицит тимсоли хусусиятларини очиб бериш орқали И.Бунин ижодида Шарқга комплекс ёндашув ҳамда имплицит қуръоний мэърос концептлари борасидаги хулосалардан ёшларда бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни тарбиялаш орқали миллий ғурур ва фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 2022-йил  06-январдаги 02/05-сон маълумотномаси). Натижада, «Ўзбекистон Республикасининг маданият ва таълимни такомиллаштириш бўйича бешта муҳим ташаббуси» доирасида Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар сифати ошган;
Рус ва ўзбек адабиёти қиёсий таҳлили, рус адабиётидаги қуръоний мотивларни ўрганишга яхлит ёндашувш истиқболлари, шарқона рецептив сюжетларни гавдалантириш хусусиятларига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг «Навоий» телеканалида «Aссалом, янги кун», «Таълим ислоҳоти» ва «Диёр-24» телекўрсатувларини яратишда қолланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси «Навоий вилояти телерадиокомпанияси» Давлат унитар корхонасининг 2021-йил 14-декабрдаги 01-02/147-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация тадқиқотининг илмий натижаларини жорий етиш  орқали телекўрсатувлар маданий-маърифий самарадорлигини таъминлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish