Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Ўлмас Усмоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дидактик фикрлар тараққиёти (2006-2019 йиллар). 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Ped2175.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Aдизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор ва Кенжаева Дилдора Тиркашевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистонда дидактик фикрлар мазмунини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш ва улардан педагогика фанлар туркуми тизимида фойдаланишга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда дидактик фикрлар тарихий тараққиётнинг ижтимоий-маданий шарт-шароитлари, илмий-тадқиқот ишларининг амалга оширилиши, таълим устуворлигининг тан олиниши, таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ еканлиги асосланган;
експериментал ва инновацион фаолият негизида дидактик фикрлар тараққиётининг компаративистик, антропологик, акмеологик, андрагогик жиҳатлари историографиянинг ворисийлик, объективлик тамойилларига устуворлик бериш асосида миллий концепсиянинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги аниқлаштирилган;
инновацион таълим муҳити шароитида Ўзбекистонда дидактик фикрлар тараққиёти моделини ташкилий-тузилмали компоненти лойиҳалаш, илмийлик, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларидан фойдаланиш натижасида тизимли, интегратив, инновацион, стратегик, назария ва амалиётнинг праксиологик продуктивлиги идентивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда таълим ривожининг миллий  хусусиятлари педагогик ғоялар интеграциясининг шахс ва жамият ривожига таъсирини прогнозлаш асосида дидактик фикрлар тараққиётининг истиқболли йўналишлари аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида дидактик фикрлар тараққиётига доир тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда дидактик фикрлар тарихий тараққиётнинг ижтимоий-маданий шарт-шароитлари, илмий-тадқиқот ишларининг амалга оширилиши, таълим устуворлигининг тан олиниши, таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ еканлигига доир кўрсаткичлари AИ-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 22 ноябрдаги 329-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга миллий қадриятларни сингдиришда миллий ва замонавий таълим-тарбиявий фикрларни уйғунлаштириш имконияти яратилган;
експериментал ва инновацион фаолият негизида дидактик фикрлар тараққиётининг компаративистик, антропологик, акмеологик, андрагогик жиҳатлари историографиянинг ворисийлик, объективлик тамойилларига устуворлик бериш асосида миллий концепсиянинг аниқ мақсадга йўналтирилганлигига доир таклиф ва тавсиялар “Қиёсий педагогика” номли електрон дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ етиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-85-сон маълумотномаси). Натижада, бакалавриат таълим йўналишларида Ўзбекистонда педагогик фикрлар тараққиётини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
инновацион таълим муҳити шароитида Ўзбекистонда дидактик фикрлар тараққиёти моделини ташкилий-тузилмали компоненти лойиҳалаш, илмийлик, изчиллик, кўргазмалилик, таълимда онглилик ва фаоллик тамойилларидан фойдаланиш натижасида тизимли, интегратив, инновацион, стратегик, назария ва амалиётнинг праксиологик продуктивлиги идентивлигини “Педагогик конфликтология” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 августдаги 375-сон буйруғи, 375-027-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг мустақиллик йилларида дидактик фикрлар ривожини тизимли ва узвийлик асосида ўрганишлари, қиёсий таҳлил етиш ва хулоса чиқариш малакаларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
 Ўзбекистонда таълим ривожининг миллий  хусусиятлари педагогик ғоялар интеграциясининг шахс ва жамият ривожига таъсирини прогнозлаш асосида дидактик фикрлар тараққиётининг истиқболли йўналишлари аниқлаштириш орқали дидактик фикрлар тараққиётининг истиқболли йўналишларига доир таҳлиллардан Бухоро телерадиокомпаниясининг “Aссалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувлари, “Мулоқот ва мунозара” радиоешиттиришлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган ҳамда тадқиқот материаллари асосида давра суҳбати ва мулоқотлар уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 16 ноябрдаги 1/287 – сонли маълумотномаси). Натижада, илмий натижаларнинг қўлланилиши телекўрсатув ва ешиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашишига, илмий далилларга бой бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish