Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимова Наргиза Супҳанованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф тарбия дарсларида ўқувчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3473.
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллайевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамройев Aлижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф Тарбия дарсларида ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларни шакллантириш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларни шакллантиришнинг илмий-инновацион омиллари таълим жараёнига ноанъанавий тарзда “яширин операция”, “ижодий десант”, “ижодий топшириқлар алмашинуви”, “махсус топшириқ”ларни киритиш асосида аниқлаштирилган;
тарбия дарсида ўқувчиларда ижтимоий-ҳуқуқий компетенсияларни шакллантириш механизмини такомиллаштиришнинг мақсаддан натижага йўналтирилган модели ўзлаштиришни таъминловчи интерфаол метод ва “Жуфтингни топ”, “Сирли ҳодисалар макони”, “Келажак мактаби”, “Ўзимизни қандай тутамиз”, “Қадриятлар ярмаркаси”, “Дўст танлаш”; “Aзиз меҳмон”, “Таъқиқланган мева” каби ижодий-таълимий ўйинларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда ижтимоий-ҳуқуқий компетенсияларнинг шакллантирилганлик даражасини аниқловчи (ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларни билиш, уларга амал қилиш, ҳаётий кўникмаларга егалик, шахсий фазилатларга егалик) қолиплаштирувчи (форматив) ва жамловчи (сумматив) баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
бошланғич синф Тарбия дарсида ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсиялар егалланган билимларни таълимий ўйинлар воситасида турли таълим шаклларидан фойдаланиб ривожлантиришни кафолатловчи кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунига доир методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф Тарбия фанидан ўқувчиларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
миллий ўқув дастурини ўзлаштирганлик даражасини белгиловчи малака талаблари ҳамда машғулотларда бажарган топшириқларини баҳоловчи мезонлардан фойдаланиб, ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларни шакллантиришнинг илмий-инновацион омиллари таълим жараёнини ноанъанавий тарзда “яширин операция”, “ижодий десант”, “ижодий топшириқлар алмашинуви”, “махсус топшириқ”ларни жорий етишга оид таклиф ва тавсиялар 5111700 - Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслиги ҳамда “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-248 ҳамда 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, №388-113 гувоҳномалар) (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022-йил 16-декабрдаги 02-07-4572/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф Тарбия дарси жараёнида ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсияларни шакллантиришни таъминловчи дидактик таъминотнинг сифатини оширишга еришилган;
тарбия дарсида ўқувчиларда ижтимоий-ҳуқуқий компетенсияларни шакллантириш механизмини такомиллаштиришнинг мақсаддан натижага йўналтирилган модели ўзлаштиришни таъминловчи интерфаол метод ва “Қувноқ пойезд”, “Сирли ҳодисалар макони”, “Келажак мактаби”, “Бизнинг синфимиз – Интернет сайти”, “Aвлодларга хабар”, “Чучмома-консерти”, “Мини-театр”; “Космик пресс-конференсия” каби ижодий-таълимий ўйинларни киритишга оид тавсияларидан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил март- ноябр ойларидаги “Бухоро”, “Aссалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувларининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-ноябрдаги 1/294-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувлар мазмуни мукаммалашуви, амалий тажрибалар асосида далилларга бой бўлиши, илмий-оммабоплиги таъминланишига еришилган; 
ўқувчиларда ижтимоий-ҳуқуқий компетенсияларнинг шакллантирилганлик даражасини аниқловчи (ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларни билиш, уларга амал қилиш, ҳаётий кўникмаларга егалик, шахсий фазилатларга егалик) қолиплаштирувчи (форматив) ва жамловчи (сумматив) баҳолаш мезонларидан фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғи, 106-248 ҳамда 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сон буйруғи, №388-113 гувоҳномалар) (Низомий номидаги ТДПУнинг 2022-йил 16-декабрдаги 02-07-4572/04-сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ахборотлар билан ишлаш компетентлигини ошириш орқали уларда ижтимоий-ҳуқуқий компетенсияларни шакллантириш жараёнини самарали ташкил етишга хизмат қилган;
бошланғич синф Тарбия дарсида ўқувчиларда ижтимоий ва ҳуқуқий компетенсиялар егалланган билимларни таълимий ўйинлар воситасида турли таълим шаклларидан фойдаланиб ривожлантиришни кафолатловчи кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунига доир методик тавсиялардан Инновация вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 7-ноябрдаги 01-10/450-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф тарбия дарсида ўқувчиларнинг ижтимоий - ҳуқуқий компетенсияларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган методик қўланмалар яратиш ва мазкур фанни ўқитиш сифатини янада оширишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish