Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Aбдурасулнинг 
тарих фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг ХХ аср бошидан ҳозирга қадар суғорма деҳқончилиги маданияти тарихи (Сирдарё ва Жиззах воҳалари мисолида)”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Tar142.
Илмий маслаҳатчи: Aсқаров Aҳмадали, тарих фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/27.02.2022.Тар.70.05. рақамли Илмий Кенгаш асосидаги Бир марталик Илмий Кенгаш
Расмий оппонентлар: Қобулов Ешболта Aтамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Обломуродов Наим, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг ХХ аср бошларидан то ҳозирга қадар суғорма деҳқончилиги маданияти тарихи (Сирдарё ва Жиззах воҳалари мисолида) архив ҳужжатлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғорма деҳқончилик тарихи, айниқса коллективлаштириш жараёнида Ўзбекистон қишлоқларида асрлар давомида шаклланган деҳқончилик анъаналари, аҳолининг миллий менталитети, диний дунёқарашига тамомила зидлиги боис, норозилик ҳаракатларида барча ижтимоий қатлам вакилларининг иштироки ўз-ўзидан ташкиллашиш хусусиятига ега бўлганлиги далилланган;
советлар даврида Ўзбекистон қишлоқларидаги инфраструктурани тубдан ўзгартирганлиги, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида деҳқонларнинг Ўрта Осиёнинг ички ҳудудларида, жумладан Мирзачўлда олиб борилган ишлар қиёси асосида Сирдарё ва Жиззах вилоятларида Мирзачўлни ўзлаштириш, каналлар қурилиши, суғориш системаси, умуман минтақанинг суғорма дехқончилик хўжаликларини ташкил етиш ва уларни бошқарилиши, Совет қонунчилиги зиддиятларининг ачинарли динамикаси асосланган;
Ўзбекистонда кейинги беш йил мобайнида ўнлаб Ўзбекистон Республикаси Президент Фармонлари ва қарорлар қабул қилинганлиги, янги инновасион ғоялар, лазер қурилмаси ёрдамида ерларни текислаш, информасион ишланмалар, турли хил енг янги компютер ҳаракатлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб ҳамда ер остидан суғориш ғоялари амалга оширилганлиги, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2030 йилгача стратегияси ишлаб чиқилганлиги суғориш тизими ривожида муҳим тарихий воқеа бўлганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда суғориладиган ҳудудлар ичида Мирзачўл ва Жиззах воҳалари алоҳида ўрин тутиб, юз йил муқаддам бошланган ўзлаштириш ва суғориш ишлари бу ҳудудларда гидрогеологик шароитларни тубдан ўзгартириб юборганлиги, катта миқдордаги сувларнинг, суғориш тармоқлари ва суғориладиган майдонлардан сизиб ўтиши натижасида минераллашган сизот сувларининг сатҳи кескин кўтарилганлиги далилланган;
Суғорма дехқончиликнинг қон томирига айланган сув хўжалигига еътибор, мустақилликнинг дастлабки йилларда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари доирасида ўзибўлармончиликга ташлаб қўйилганлиги, мустақиллик даврида барпо етилган Сардоба тўғонининг қурилиши ўз вақтида пухта ишланмай, давлатга улкан иқтисодий ва манавий жиҳатдан йўқотишни олиб келганлиги, унинг зарари, ҳудудларга сарфланган маблағдан камида 3-4 баравар қимматга тушганлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонинг ХХ аср бошидан ҳозирга қадар суғорма деҳқончилик маданияти тарихи (Сирдарё ва Жиззах воҳалари мисолида) мавзуси доирасида ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш технологияси, томчилатиб суғориш, суғоришнинг ноанъанавий усулларидан фойдаланишни кенг жорий қилишда Сирдарё ва Жиззах вилоятларида пахта хом ашёсини етиштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 04/26-3057-сон маълумотномаси). Натижада Сирдарё вилоятида 818 гектар, Жиззах вилоятида 479 гектар пахта ер майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий етилиб, бунинг учун Сирдарё вилоятида 12.1 млрд, Жиззах вилоятида еса 8.6 млрд сўм маблағ ажратилган;
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида суғорма деҳқончилик тарихи, воҳага хос бўлган анъанавийлик ва ўзгаришлар каби илмий натижалардан Сирдарё ва Жиззах тарихи ва маданияти давлат музейлари фондларини тўлдиришда фойдаланилган (Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директорининг 2019 йил 8 августдаги 132-сонли ҳамда Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директорининг 2019 йил 29 июлдаги 313-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши музейларда музей фонди експонатларини бойитишда ҳамда суғорма деҳқончилик маданияти тарихига оид кўргазма екскурсия дарсларини ташкил етиш имконини берган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ХХ аср бошидан ҳозирга қадар суғорма деҳқончилик маданияти тарихи (Сирдарё ва Жиззах вохалари мисолида), тарихий жараёнлар таҳлил қилиниб, суғорма деҳқончиликнинг ҳолати, шаклланиши ва ривожланиши бир – бирига боғлиқлиги бўйича олинган натижалар ҳамда таҳлиллардан Жиззах шаҳар телеканалида 2022 йил 15 апрелда “Жиззах вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, - томчилатиб суғоришнинг ҳозирги пайтдаги долзарб ҳолати” мавзусидаги “Хайрли кун” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах телеканалининг 2022 йил 15 апрелдаги 124-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар суғорма деҳқончиликнинг ҳозирги ҳолати ҳақида, қадимий ва маҳаллий турли усуллар ҳамда енг замонавий ва илмий тадқиқотларнинг қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилинаётганлиги, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти бўйича аниқ хулосалар чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish