Sayt test rejimida ishlamoqda

Қорабойева Дилдора Данил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тарихий-маданий мерос феноменининг миллий ўзликни англашга таъсири», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fal468.
Илмий раҳбар: Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Нурматова Мукаррам Aҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мадраҳимова Феруза Рузимбайевна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий-маданий мерос феноменининг миллий ўзликни англашга таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 тарихий-маданий мерос халқнинг, миллатнинг ижтимоий-маданий тараққиётини билишга, сақлаб қолишга қаратилган ҳаётий тажрибалари ворисийлигини таъминлаш орқали миллий маданиятлар ўртасидаги интеграцион алоқаларни кенгайтириш ва локал маданиятларнинг умуминсоний воқеликка айланишига имконият яратишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари асосланган;
 тарихий-маданий мерос феноменининг миллий идентикликка, миллий тараққиётга, жамиятнинг ижтимоий ривожланишига таъсири, трансмиллий белгилари ва ижтимоий-екзистенсионал хусусиятларининг ижтимоий онгга транформацияси шахслараро мулоқот натижаси сифатида тил ва коммуникацияга боғлиқлиги очиб берилган;
 глобаллашув жараёнларининг тарихий-маданий меросга зиддиятли таъсири ундаги интеграцияга оид ижобий жиҳатларни ва умуминсоний тажрибаларни миллий тараққиётга йўналтириш мумкинлигининг реал имкониятларига боғлиқ методологик-инновацион ҳамда замонавийлик ва анъанавийликка оид аксеологик-структуравий асослари исботланган;
Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-маънавий ва демократик янгиланиши шароитида Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо етишда тарихий-маданий меросдан фойдаланишда тарихий тафаккур, билим ва ўз-ўзини англашнинг ижтимоий зарурият сифатида амал қилиши гносеологик жиҳатдан обйективлик ва тадрижийликка боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий-маданий мерос феноменининг миллий ўзликни англашга таъсирини тадқиқ етиш натижасида:
тарихий-маданий мерос халқнинг, миллатнинг ижтимоий-маданий тараққиётини билишга, сақлаб қолишга қаратилган ҳаётий тажрибалари ворисийлигини таъминлаш орқали миллий маданиятлар ўртасидаги интеграцион алоқаларни кенгайтириш ва локал маданиятларнинг умуминсоний воқеликка айланишига имконият яратишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларига оид таклифлардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан «Қадриятларга таянган тараққиёт», «Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022-йил 28-мартдаги 02/02-42-сон маълумотномаси). Натижалар глобаллашув шароитида фуқароларнинг жамият янгиланиши жараёнларини тўғри англашига имкон яратган;
тарихий-маданий мерос феноменининг миллий идентикликка, миллий тараққиётга, жамиятнинг ижтимоий ривожланишига таъсири, трансмиллий белгилари ва ижтимоий-екзистенсионал хусусиятларининг ижтимоий онгга транформацияси шахслараро мулоқот натижаси сифатида тил ва коммуникацияга боғлиқлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Юртим тарихини ўрганаман» ва «Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 10-мартдаги 29-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, миллий ўзликни англаш, аҳолининг осойишта ва обод турмушини таъминлашга, шунингдек, фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида умуминсоний ва демократик қадриятларни ифода етувчи янги маънавий қадриятлар тизими юзага келишини чуқур мониторинг қилишга хизмат қилган;
 глобаллашув жараёнларининг тарихий-маданий меросга зиддиятли таъсири ундаги интеграцияга оид ижобий жиҳатларни ва умуминсоний тажрибаларни миллий тараққиётга йўналтириш мумкинлигининг реал имкониятларига боғлиқ методологик-инновацион ҳамда замонавийлик ва анъанавийликка оид аксеологик-структуравий асосларига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг миллатлараро муносабатлар соҳасидаги турли маданий-маърифий тадбирларини, илмий-амалий конференсиялари ва семинарларини ташкил етишда, шунингдек, тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Очиқ дарс” кўрсатуви ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2022-йил 7-мартдаги 14-07-343-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 14- декабрдаги 01-40-1867-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар халқимизнинг ўз маънавий оламини ва миллий ўзлигини англаши, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол қатнашишига хизмат қилган;
 Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-маънавий ва демократик янгиланиши шароитида Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо етишда тарихий-маданий меросдан фойдаланишда тарихий тафаккур, билим ва ўз-ўзини англашнинг ижтимоий зарурият сифатида амал қилиши гносеологик жиҳатдан обйективлик ва тадрижийликка боғлиқлиги асосланганлигига оид илмий-амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Спорт Вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги фаолиятида, жумладан Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида мавжуд тарихий-маданий меросларни тадқиқ етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Спорт Вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022-йил 15-февралдаги 01-01/369-сон маълумотномаси). Натижалар халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг ёшлар орасида кенгроқ ўрганилиши, музейлар фаолиятини янада такомиллаштирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish