Sayt test rejimida ishlamoqda

Aхрарова Севар Aхмедовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашуви ва жамият тараққиётига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.DSc/Fal76.
Илмий маслаҳатчи: Нишанова Нодирахон Райимжановна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Aбира Aмановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Назаров Насриддин Aтақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тилавов Ўктам Ғуломжонович, фалсафа фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллашувининг жамият тараққиётига таъсирини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда хотин-қизларга оид давлат сиёсатида халқаро меъёр ва тамойилларда аёллар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидаги фаоллашувига инновацион ёндашувлар натижасида йетакчи ижтимоий қатлам сифатидаги иштироки яъни, анъанавий турмуш тарзидан замонавий фаол лидерлик мақоми шаклланганлиги асослаб берилган;
жамиятда гендер тенглигининг умуминсоний ва миллий, ижтимоий консерватив ва либерал феминизмини аниқлаш асосида хотин-қизларнинг «фаоллик», «ижтимоий-сиёсий ташаббускорлик» жиҳатларига етноконфессионал ёндашуви «аёл ва жамият», «аёл ва оила» тизими ижтимоий йўналиш сифатида асослаб берилган; 
давлат ижтимоий сиёсатида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда уларнинг ижтимоий муҳофаза асосида «Aёллар дафтари», имтиёзли кредитлар билан кичик ва хусусий бизнес- леди тоифасини шакллантириш орқали оила ва никоҳ муаммоларини ҳал етиш иқтисодий-статистик тенденцияларининг ижобий динамикаси очиб берилган;
давлат бошқарув тизимида аёллар улушининг ортиши туфайли «хотин-қизларнинг фаоллиги», «хотин-қизлар иш кучи», «аёллар тадбиркорлиги» категорияларини аниқлаш асосида аёллар меҳнати самарадорлигининг инновацион мезон ва кўрсаткичлари, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашуви, оила ва никоҳ муносабатларида аёлларга нисбатан дискриминация ва зўравонлик детерминантини аниқлаш орқали ижтимоий профилактикани янги миллий тамойиллари очиб берилган;
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини, шахс, жамият ва давлат бошқарувида ижтимоий-ҳуқуқий институционал асосларини такомиллаштириш хотин-қизларга нисбатан камситиш ва таҳқирлашлардан химоя қиладиган натижадор механизмларни шакллантириш, аёлларнинг камбағаллик ва қашшоқлик ҳолатига нисбатан Марказий Осиё давлатлари инновацияли тажрибаларидан ижодий фойдаланиш асосида миллий раҳбар аёл кадрлар корпусини шакллантиришнинг имкониятлари ижтимоий-сиёсий жиҳатдан асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва унинг жамият тараққиётига таъсири юзасидан амалга оширилган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида:
 Ўзбекистонда хотин-қизларга оид давлат сиёсатида халқаро меъёр ва тамойилларда аёллар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидаги фаоллашувига инновацион ёндашувлар натижасида йетакчи ижтимоий қатлам сифатидаги иштироки яъни, анъанавий турмуш тарзидан замонавий фаол лидерлик мақоми шаклланганлиги асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг истиқбол режасида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7- февралдаги ПФ-4947-сон Фармонидаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича “2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси”нинг тўртинчи йўналиши: ”Ижтимоий соҳани ривожлантириш”да “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги мақомини ошириш” бандини бажарилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 19-декабрдаги 01-09/1243-сон маълумотномаси). Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани оила ва хотин-қизлар бўлими, “Ҳувайдо” маҳалласи, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Муруват МФЙдаги хотин-қизлар билан ишлаш бўлими, Тошкент вилояти Зангиота тумани бўлинмаси, Самарқанд вилояти Паяриқ тумани “Кумчук” МФЙ хотин-қизлар билан ишлаш бўлими каби республиканинг бошқа жойларида илмий тадқиқотнинг “Бизнес леди” ва “хотин-қизлар иш кучи” “Фаоллик” дастурлари жойларга татбиқ етилиб натижада хотин-қизлар ўз имкониятларини ишга солиш учун барча шароитлар яратилганлигини англаган ҳолда ўзларига бўлган ишонч янада ортиб ижобий натижаларга еришишларига хизмат қилган; 
 жамиятда гендер тенглигининг умуминсоний ва миллий, ижтимоий консерватив ва либерал феминизмини аниқлаш асосида хотин-қизларнинг «фаоллик», «ижтимоий-сиёсий ташаббускорлик» жиҳатларига етноконфессионал ёндашуви «аёл ва жамият», «аёл ва оила» тизими ижтимоий йўналиш сифатида асослаб берилган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурида белгиланган «Aёл фан ва таълим тизимида» мавзусидаги лойиҳасининг амалга оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг 2022-йил 22-ноябрдаги 01|9.14-3880-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар ёш қизларнинг билиш жараёнидаги муаммоларини ўрганиш, назарий билимларини такомиллаштириш ҳамда воқелик ҳақидаги тасаввурларининг ўзгаришига хизмат қилган;
 давлат ижтимоий сиёсатида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда уларнинг ижтимоий муҳофаза асосида «Aёллар дафтари», имтиёзли кредитлар билан кичик ва хусусий бизнес- леди тоифасини шакллантириш орқали оила ва никоҳ муаммоларини ҳал етиш иқтисодий-статистик тенденцияларининг ижобий динамикаси очиб берилган амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида, жумладан “Ёш оила, соғлом авлод” форуми дастурига мувофиқ Тошкент шаҳрида аёлларнинг ижтимоий билимларини бойитиш мақсадида ўтказилган халқаро конференсияда, ёш хотин-қизларнинг малакасини оширишга қаратилган “ПҳД сари қадам” мавзусидаги икки ойлик амалий лойиҳа асосида ўқув курси тренингларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 25-ноябр 4-13-23-4008-сон маълумотномаси); натижада амалий таклиф ва тавсиялар хотин-қизларнинг жамият фаолиятидаги фаолликларини ошишига хизмат қилган;
 давлат бошқарув тизимида аёллар улушининг ортиши туфайли «хотин-қизларнинг фаоллиги», «хотин-қизлар иш кучи», «аёллар тадбиркорлиги» категорияларини аниқлаш асосида аёллар меҳнати самарадорлигининг инновацион мезон ва кўрсаткичлари, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллашуви, оила ва никоҳ муносабатларида аёлларга нисбатан дискриминация ва зўравонлик детерминантини аниқлаш орқали ижтимоий профилактикани янги миллий тамойиллари очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон «Aдолат» социал-демократик партиясининг хотин-қизлар билан ишлаш сиёсати ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Aдолат» социал-демократик партиясининг 2022-йил 17-ноябр ойидаги 01.04/363-сон маълумотномаси). Натижада таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий етилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ҳуқуқий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, хотин-қизларнинг фаоллашуви халқаро меъёр ва мезонларга мос ҳолда бўлишига хизмат қилган; 
 хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини, шахс, жамият ва давлат бошқарувида ижтимоий-ҳуқуқий институционал асосларини такомиллаштириш хотин-қизларга нисбатан камситиш ва таҳқирлашлардан химоя қиладиган натижадор механизмларни шакллантириш, аёлларнинг камбағаллик ва қашшоқлик ҳолатига нисбатан Марказий Осиё давлатлари инновацияли тажрибаларидан ижодий фойдаланиш асосида миллий раҳбар аёл кадрлар корпусини шакллантиришнинг имкониятлари ижтимоий-сиёсий жиҳатдан асослаб берилган илмий янгиликлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятида, жумладан, Тошкент телеканалидаги “Гап чиқди” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Тошкент» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022- йил 28- ноябрдаги 02-15-228-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларни оилавий муносабатларни яхшилаш усуллари, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш йўллари, аёллар психологиясидаги нозик, ментал жиҳатлар билан яқиндан таништиришга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish