Sayt test rejimida ishlamoqda

Aсатуллоев Aброрхон Aсатуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aбдураҳмон Сайёҳ Тошкандийнинг ижтимоий-ахлоқий консепцияси”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal547.
Илмий раҳбар: Aлиев Бекдавлат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Маҳмудовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Aбдураҳмон Сайёҳ Тошкандийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашларининг янги Ўзбекистон ёшлари маънавий тарбиясига конструктив таъсирининг ижтимоий жараёнларда намоён бўлишини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aбдураҳмон Тошкандийнинг “Меъёр ул-ахлоқ” асарида илгари сурилган “ота-она”, “устоз ва мураббий”, “улуғлар ва оқсоқоллар”, “подшоҳлар ва ҳукмдорлар”нинг сийрати ҳақидаги ахлоқий-фалсафий ғоялар ворисийлик ва маънавий-тарихий тамойил асосида ҳозирги давр ижтимоий-ахлоқий муносабатларини тартибга солиш ҳамда инсон қадрини улуғлашда конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятга ега еканлиги мантиқий исботланган;
“Меъёр ул-ахлоқ” асаридаги диёнат, қаноат, саховат, ҳаё, иффат каби ахлоқий категориялар, қадриятларимизнинг ўзак нуқталари шахсга хос фужур (қабиҳ шаҳватга берилиш ва фахшга ўчлик) хиёнат, хирс каби тубан иллатлардан қутилишда муҳим инсоний фазилатлар сифатида урғуланиб, унинг моҳияти фалсафий далилланган;
маърифатпарварнинг “ижтимоий-ахлоқий” консепсияси замонавий ёшларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида шаклланаётган ижтимоий тафаккур, ижтимоий воқеликка дахлдорлик ва миллат олдидаги масъулият ҳиссини тарбиялашда ҳамда глобаллашган дунёда ахлоқий қадриятларни шакллантириш заруриятининг муҳим омили сифатидаги аҳамияти фалсафий нуқтаи-назардан очиб берилган;
Aбдураҳмон Тошкандийнинг “Меъёр ул-ахлоқ” асаридаги маърифий, тарбиявий, ахлоқий, инсон камолотига оид ғоялари ҳамда унинг маърифатпарварлик фаолияти ўзликни англаш ва толерантликка асосланган миллий характерни шаклланишига позитив таъсир кўрсатганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aбдураҳмон Сайёҳ Тошкандийнинг ижтимоий-ахлоқий консепсияси (“Меъёр ул-ахлоқ” асари таснифида)нинг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Aбдураҳмон Тошкандийнинг “Меъёр ул-ахлоқ” асарида илгари сурилган “ота-она”, “устоз ва мураббий”, “улуғлар ва оқсоқоллар”, “подшоҳлар ва ҳукмдорлар”нинг сийрати ҳақидаги ахлоқий-фалсафий ғоялар ворисийлик ва маънавий-тарихий тамойил асосида ҳозирги давр ижтимоий-ахлоқий муносабатларини тартибга солиш ҳамда инсон қадрини улуғлашда конструктив (бунёдкорлик) аҳамиятга ега еканлигига оид ғоялардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот тадбирлари режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2022 йил 27 октябрдаги 04-13/851-сон далолатномаси). Натижада, бугунги кунда Туркистон ислоҳотчилари фаолияти ҳақида кенг зиёлилар оммасига манзур бўладиган маърифий кўрсатув ва ешиттиришлар, ҳужжатли филмлар, мақола ва рисолалар тайёрлаш, фан соҳаларининг илғор мутахассислари билан жонли мунозаралар, учрашувлар ташкиллаштиришни мунтазам амалга ошириш, долзарб илмий изланишлар хулосаларини кенг жамоатчилик учун йетказишга хизмат қилган;
“Меъёр ул-ахлоқ” асаридаги диёнат, қаноат, саховат, ҳаё, иффат каби ахлоқий категориялар, қадриятларимизнинг ўзак нуқталари шахсга хос фужур (қабиҳ шаҳватга берилиш ва фахшга ўчлик) хиёнат, хирс каби тубан иллатлардан қутилишда муҳим инсоний фазилатлар сифатида урғуланиб, унинг моҳиятига оид ғоялардан Ўзбекистон либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан жамоатчилик муҳокамалари ва жамоатчилик мулоқоти тадбирларини ўтказиш ҳамда якунлари бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 01-27/504-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирлар мазмун-моҳияти ва сифати яхшиланишига еришилган;
маърифатпарварнинг “ижтимоий-ахлоқий” консепсияси замонавий ёшларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида шаклланаётган ижтимоий тафаккур, ижтимоий воқеликка дахлдорлик ва миллат олдидаги масъулиятлилик ҳиссини тарбиялашда ҳамда глобаллашган дунёда ахлоқий қадриятларни шакллантириш заруриятининг муҳим омили сифатидаги аҳамиятига оид ғоялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021-2022 йилларида ўтказилган тарғибот ва ташвиқот фаолиятларида, шунингдек, юртимизда 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини тадбиқ етишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 24 октябрдаги 02/561-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий-маънавий меросни тадқиқ етиш борасида юртимизда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини илмий-назарий, услубий томондан бойитишга кўмак бериши Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан маънавий-маърифий, маданий тадбирларни ўтказишга ҳамда тарғибот жараёнларини самарали ташкил етишга хизмат қилган;
Aбдураҳмон Тошкандийнинг “Меъёр ул-ахлоқ” асаридаги маърифий, тарбиявий, ахлоқий, инсон камолотига оид ғоялари ҳамда унинг маърифатпарварлик фаолияти ўзликни англаш ва толерантликка асосланган миллий характерни шаклланишига позитив таъсирига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси фаолияти давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг 2022 йил 24 октябрдаги 11-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимининг барча йўналиш ва босқичлари, маҳаллалар, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятида ахлоқий тарбия, бағрикенглик, маърифат, тинчлик ва инсонпарварлик ғояларини йетишиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш юзасидан амалий дастурлар ишлаб чиқиш режасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish