Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамходжаева Шахноза Саитматмобовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларида инсон муаммоси консепсияси”, 09.00.03 – фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Fal115.
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори; Хошимхонов Мўминхон, фалсафа фанлари доктори, профессор; Исакова Замирахон Руҳитдиновна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларидаги инсон муаммосини тарихий фалсафий нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, “Лисон ут-тайр”, “Назм ул-жавоҳир” “Муножот” асарларида илоҳий ишқ, фанойи комил ғояси асосида мутафаккирнинг нақшбандия тариқатидаги мансублиги  асосланган;
Фаридиддин Аттор, Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий цингари мумтоз адабиёт намоёдалари таъсири остида Навоийда тасаввуфнинг зохидлик, обидлик, орифлик, оқиллик каби шаклланиш босқичлари ва унинг дунёқарашига пантеистик таъсири фалсафий нуқтаи назардан исботланган;
Навоийнинг инсон ҳаётининг мазмун-моҳияти, инсоннинг коинотдаги о‘рни, Хақ ва халқ олдидаги масъулияти ҳақидаги диний қарашлари, тасаввуф фалсафасида “ваҳдат ул-вужуд” яъни, “илоҳиёт илк актуаллик сифатида бирлик, абадиятдан иборатлиги” ҳақидаги қарашларини  илмий-фалсафий жиҳатдан очиб бериш орқали Навоий гуманизмининг яхлит манзараси яратилган;
Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” ва “Лисон ут-тайр”  тасаввуфий  асарлари  суфийларнинг “сирли ёзуви” усули орқали Абжад ва Ҳисоб ал-Жамол хусусиятлари асосида оcиб берилган; 
Ёшларда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди мисолида алтруизм, инсонпарварлик, тадбиркорлик ко‘никмаларини шакллантиришнинг маънавий-ахлоқий мезонлари тарихийлик, мантиқийлик, о‘заро алоқадорлик усуллар орқали комил инсон шахсини шакллантиришда устоз-шогирд, мурид-муршид муносабатларидаги қатъий интизом, тарбия босқичлари, фалсафий тафаккур ва суфийлар эътиқодига хос консепсиялари фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоийнинг тасаввуфий қарашларида инсон муаммоси консепсияси бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, “Лисон ут-тайр”, “Назм ул-жавоҳир” “Муножот” асарларида илоҳий ишқ, фанойи комил ғояси асосида мутафаккирнинг нақшбандия тариқатидаги мансублиги асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан А-ФА-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2022 йил 
20 октябрдаги 232/1-22-сон далолатнома). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши грант лойиҳасини янги материаллар, фактик маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
Фаридиддин Аттор, Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий цингари мумтоз адабиёт намоёдалари таъсири остида Навоийда тасаввуфнинг зохидлик, обидлик, орифлик, оқиллик каби шаклланиш босқичлари ва унинг дунёқарашига пантеистик таъсири фалсафий нуқтаи назардан исботланганлигига оид таклиф,  хулоса ва тавсиялардан  Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказида Учинчи Ренессанс ворисларини тарбиялашда ва тарғибот ишларида, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 
2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Х-йўналишида белгиланган “Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш” 
44-банди “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари муносабати билан ижтимоий тармоқларда (фейсбук, твиттер, одноклассники, инстаграм ва мобил мессенжерлар) тарғибот акциясини ўтказиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 
6 октябрдаги 291-сон далолатнома). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда ёшларни ижтимоий-сиёсий дунёқарашини шакллантиришда Алишер Навоийнинг инсон консепсияси ёшларимизни ватанпарварлик руҳига тарбиялашга хизмат қилган;
Навоийнинг инсон ҳаётининг мазмун-моҳияти, инсоннинг коинотдаги о‘рни, Хақ ва халқ олдидаги масъулияти ҳақидаги диний қарашлари, тасаввуф фалсафасида “ваҳдат ул-вужуд” яъни, “илоҳиёт илк актуаллик сифатида бирлик, абадиятдан иборатлиги” ҳақидаги қарашларини  илмий-фалсафий жиҳатдан очиб бериш орқали Навоий гуманизмининг яхлит манзараси яратилганлигига оид таклиф ва хулосаларидан Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ўз фаолиятида фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази 2022 йил 20 октябрдаги 02/554 - сон далолатнома). Натижада Учинчи Ренессанс ёшларини комил инсон қилиб тарбиялашда, алломалар меросига бағишланган китобхонлик, ватанпарварлик, фидоийлик, Ватанга садоқатлилик, инновацион қобилиятни ривожлантириш соҳаларидаги ишларни самарали ташкил қилишга эришилган; 
Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” ва “Лисон ут-тайр”  тасаввуфий  асарлари  суфийларнинг “сирли ёзуви” билан боғлиқлиги Абжад ва Ҳисоб ал-Жамол хусусиятлари асосида ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ҳамда “Алишер Навоий тасаввуфининг шаклланишининг ғоявий асослари”, “Инсон консепсиясининг фалсафий-тасаввуфий категориялари” деб номланган бўлимларида келтирилган назарий хулоса ва  илмий натижаларидан Ўзбекистон халкаро ислом академиясида А-1-044 – “Мовароуннахр тасаввуф таълимотлари: аслият ва талқинлар , тарих ва ҳозирги замон, таҳлил ва хулосалар” номли амалий грант лойиҳаси доирасида нашр этилган “Тасаввуфга кириш” ўқув қўлланмаси, “Тасаввуф атамалари” изоҳли луғатини тайёрлашда, шунингдек, Малака ошириш марказида отинойилар учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соха ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирдар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 
2022 йил 26 октябрдаги 02-06/8276-сон далолатномаси). Натижада  диссертация хулосалари, таклиф ва тавсиялардан  диний таълим  муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish