Куйчиева Мужизахон Aбдуманнобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим тарбия назарияси ва методикаси (биология), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3569.
Илмий раҳбар: Aбдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.20.04.
Расмий оппонентлар: Хушвактова Хуснобат Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Базорова Саодат Жамолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак биология фани ўқитувчиси касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш педагогик назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашнинг дидактик имкониятларини баҳолаш, ўқитишнинг визуал-тадқиқий самарадорлигини кенгайтириш ҳамда шахслараро мулоқотга киришиш фаолиятини индивидуаллаштириш жараёнларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни мустақил таълим олишга таъсир кўрсатувчи ташкилий-коммуникацион омиларини таснифлаш, модулли таълим олиш босқичларини адаптив ва репродуктив ўқитишга интеграцияловчи алгоритимли топшириқларни умумлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш модели талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мазмуни ҳамда таълим жараёнини ташкил етишга доир рефлексив ва синергетик ёндашувларнинг педагогик трансформациялашишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш мезонлари касбий компетентлик ва шхсий сифатларни ривожлантириш механизмларини индивидуал ва мустақил таълим субъектларининг манфаатларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология фани ўқитувчиларини касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак биология фани ўқитувчиси касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш педагогик назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашнинг дидактик имкониятларини баҳолаш, ўқитишнинг визуал-тадқиқий самарадорлигини кенгайтириш ҳамда шахслараро мулоқотга киришиш фаолиятини индивидуаллаштириш жараёнларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 22 июндаги 02-07-1679/04 рақамли далолатномаси). Натижада такомиллаштирилган ўқув дастурлари тузилган ҳамда талабаларнинг касбий ва методик компетентлиги даражаларини шакллантириш, баҳолаш, маълумотларни таҳлил етиш самарадорлигини оширишга имкон яратилган;
бўлажак биология фани ўқитувчисининг касбий-методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни мустақил таълим олишга таъсир кўрсатувчи ташкилий-коммуникацион омиларини таснифлаш, модулли таълим олиш босқичларини адаптив ва репродуктив ўқитишга интеграцияловчи алгоритимли топшириқларни умумлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 22 июндаги 02-07-1679/04 рақамли далолатномаси). Натижада биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетенсиялари ривожлантирилган ҳамда олий таълим тизими ўқув-методик таъминоти бойитилишига имкон яратилган.
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш модели талабаларда медиасаводхонликни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мазмуни ҳамда таълим жараёнини ташкил етишга доир рефлексив ва синергетик ёндашувларнинг педагогик трансформациялашишига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 22 июндаги 02-07-1679/04 рақамли далолатномаси). Натижада биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетенсиялари ривожлантирилган ҳамда ахборот компетентлиги даражасини баҳолаш омиллари аниқлаш имкони яратилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлилигини ривожлантириш мезонлари касбий компетентлик ва шхсий сифатларни ривожлантириш механизмларини индивидуал ва мустақил таълим субъектларининг манфаатларига адаптив синхронлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ етишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 22 июндаги 02-07-1679/04 рақамли далолатномаси). Натижада таълимни ахборотлаштириш шароитида узлуксиз таълим муассасаларида фаол ахборот алмашиш имконияти ва интерактив технологиялардан ижодий фойдаланиш компетенсиясига ега биолог-мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш имкони яратилган.