Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанмуратова Гули Уткировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Метаболик синдром бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда контрацепция усулини танлашни жадаллаштириш ”, 14.00.01- Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2. PhD /Тib1124.
Илмий    раҳбар: Бабаджанова Гулжахон Саттаровна, тиббиёт фанлари   доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат            тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Метаболик синдромли репродуктив ёшдаги аёлларда углевод, липид метаболизми ҳолатини ва гормонал функцияни ўрганиш, текшириш ва хавфсиз контратцепция усулини танлаш алгоритмларини жадаллаштиришдан иборат.        
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
репродуктив ёшдаги ортиқча вазнли аёлларда овқатланиш тартибининг бузилганлиги, карбонсувлар миқдорининг кунлик рационда кескин ортиши, репродуктив йўқотишлар, турли даражадаги сиқилишлар, турли хил гормонал дори воситаларнинг қўлланилиши, турли даражадаги ҳомиладорлар кўнгил айниши ва қусиши метаболик синдром ривожланишининг хавф омиллари эканлиги исботланган;
биринчи маротаба метаболик синдром ҳомиладорлик даврида ривожланган барча аёлларда, базал инсулин даражасининг ошиши туфайли, НОМA индекси 3,28 дан 22,2 гача бўлган чегарадан ошганлиги, эмизиш даври тугагандан кейин метформинни қўллаш периферик рецепторларнинг инсулинга сезгирлигини ошириш ва глюкозани парчалаш орқали самара берганлиги исботланган;
метаболик синдромга хос бўлган липид спектрининг юқори, паст ва жуда паст даражада ўзгариши, метаболик синдром илк марта ҳомиладорлик даврида ривожланган аёлларда дроспиренонли комбинацияланган орал контрацептивларни (КОК) қабул қилиш умумий холестерин меъёрий даражада сақланган ҳолда, атероген  паст ва жуда  паст зичликдаги липопротеидларни пасайиши ва  антиатероген юқори зичликдаги липопротеидларнинг кўпайиши атерогенлик коэффициентига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
метаболик синдром бўлган аёлларда дроспиренонли гормонал контрацептивларнинг липид ва углевод алмашинуви, гормонал ҳолатга ижобий таъсири исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик синдром бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда контрацепция усулини танлашни жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
метаболик синдром мавжуд бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда контрацепция усулини танлашни жадаллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Метаболик синдром бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда контрацепция усулини танлашни жадаллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 8н–р/807–сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга қўлланилиши натижасида амалиёт шифокорларига метаболик синдромга чалинган аёлларга гормонал контрацепцияни буюриш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ташхислаш, бирламчи тиббий бўғим ва аёллар маслаҳат хонаси даражасида амалий гинекологияга жорий қилиш орқали муҳим амалий муаммони ҳал қилиш, метаболик синдромли аёлларда контрацепциянинг хавфсиз усулини танлаш йўли билан аёллар ҳаёт сифати даражасини  ошириш ва саломатлик ҳолатини тиклаш имконини берган;
метаболик синдром бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда контрацепция усулини танлашни жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,  Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиника ва Республика ахоли репродуктив саломатлик марказининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 октябрьдаги 8н–р/565–сон 1-хулосаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши метаболик синдром мавжуд аёлларда хавфсиз гормонал контрацептив воситасини танлашда метоболик  синдром ривожланишининг давомийлиги, соматик ва акушерлик анамнези, шунингдек, углевод ва липид алмашинувини баҳолаш, хавфсиз контрацептивлар таркибида дроспиренон бўлган дорилар бўлиб, улар антиминералокортикоид таъсирда тана масса индексини барқарорлаштиришга ёрдам бериши орқали аёллар саломатлик ҳолатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish