Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Шухрат Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел ва бел-думғаза умуртқалари силини хирургик даволашда олдинги экстраперитонеал кириш йўлларини такомиллаштириш», 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2298.
Илмий раҳбар: Усмонов Исомиддин Ҳайдарович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Козим Собитович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Шатурсунов Шаҳайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бел ва бел-думғаза умуртқалари силини хирургик даволашда олдинги экстраперитонеал кириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бел ва бел-думғаза умуртқаларидаги сил жараёнларини жарроҳлик усулида даволашда анъанавий-классик услубдаги радикал тикловчи амалиётларни қўллагандаги кузатиладиган асоратларларнинг келиб чиқиш сабаблари исботланган;
бел VL3-5 ва бел-думғаза VL5-VS1,2 умуртқаси сили билан оғриган беморларда радикал тикловчи амалиётлар ўтказишда олдинги экстраперитонеал параректал кесимли жарроҳлик амалиётларининг юқори самарадорлиги исботланган;
бел-думғаза VL5-VS1,2  умуртқаси силида олдинги экстраперитонеал кўндаланг биспинар кесимли радикал тикловчи жарроҳлик  амалиётларининг юқори самарадорлиги  исботланган; 
олдинги экстраперитонеал кесимли радикал тикловчи жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморлар учун тиббий-эмоционал реабилитация чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бел ва бел-думғаза умуртқалари силини хирургик даволашда олдинги экстраперитонеал кириш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умуртқа поғонасининг бел ва бел-думғаза соҳасининг сил касаллигини радикал тикловчи амлиётларда олдинги экстраперитонеал кесимли амалиётларнинг самарадорлиги бўйича олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Умуртқа поғонасининг бел ва бел-думғаза соҳасининг сил касаллигини радикал тикловчи амлиётларда олдинги экстраперитонеал кесимли амалиётларнинг самарадорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 4 июлдаги 8н-з/351-сонли маълумотномаси). Мазкур натижалар бел ва бел-думғаза умуртқалари силини даволашда жарроҳлик услубларининг самарадорлигини оширишга имкон берган;
умуртқа поғонасининг бел ва бел-думғаза умуртқалари силини жарроҳлик усулида даволашда олдинги экстраперитонеал кириш услубларининг қўлланилишидан олинган илмий натижалар Бухоро, Андижон, Навоий ва Қашқадарё вилоятлардаги фтизиатрия ва пульмонология марказларининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 08-40778-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар бел ва бел-думғаза умуртқалари силини жарроҳлик усулида даволашнинг самарадорлигини оширган, беморларнинг реабилитация даврини ва ногиронлик даражасини камайтиришга, беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish