Шукуров Ойбек Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Органик чиқиндилар асосида биокўмир олиш технологияси ва уни қурғоқчил шароитда соя ўсимлигига қўллаш”, 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/B793
Илмий раҳбар: Егамбердиева Дилфуза Рустамовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Мирзо Уулуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти, PhD.03/14.07.2022.B/Qx.10.06.
Расмий оппонентлар: Файзиев Вохид Бахрамович, биология фанлари доктори, досент; Хасанов Шухрат Шавкатович, фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик чиқиндилар (маиший чиқинди, буғдой сомони, парранда гўнги) дан биокўмир олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва олинган биокўмирнинг қурғоқчил шароитдаги соя ўсимлиги ўсишига, озуқа моддаларни ўзлаштиришига таъсирини ҳамда Брадйрҳизобиум жапониcум бактерияси билан ассосиясиясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли органик таркибли чиқиндилардан ҳарорат ва пиролиз вақти фарқларига кўра биокўмир олиш технологияси ишлаб чиқилди;
биокўмир маҳсулотини олишда таркибидаги органик углерод миқдори кўра ҳарорат катталиклари танланиши илмий асосланди;
илк бор қурғоқчил ва нормал тупроқ шароитида биокўмирнинг соя ўсимлигининг ўсиш-ривожланишига таъсири ўрганилиб, қўллаш меъёри белгиланди;
илк бор суғориладиган тупроқда қўлланилган биокўмирнинг тупроқни сув ушлаш қобилиятини ошириш хоссаси аниқланди ва илмий жиҳатдан асосланди;
биокўмир қўлланилиб, соя екилган тупроқларнинг агрокимёвий, кимёвий хоссаларининг яхшиланиш жараёни очиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Органик чиқиндилар асосида биокўмир олиш технологияси ва уни қурғоқчил шароитда соя ўсимлигига қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли органик чиқиндилардан олинган биокўмир намуналаридан ИЛ 632204138-сонли “Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биопрепаратларни жорий қилган ҳолда тупроқ хоссаларини яхшилаш ва минераллашган коллектор-зовур сувларини яйлов екинларини йетиштиришда фойдаланиш орқали тузга чидамли турларини танлаш” мавзусидаги амалий лойиҳада шўрланган тупроқларда микроорганизмлар жамоасини кўпайтириш ҳамда ўсимликларнинг шўрланган тупроқларга мослашувчанлигини ошириш мақсадида тадқиқотчи томонидан олинган биокўмир намуналаридан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 89-06-44-сўн маълумотномаси). Натижада шўрланиш даражаси юқори бўлган тупроқларда ўсимликлар ўсиши яхшилаш имконини берган;
турли органик чиқиндилардан олинган биокўмир намуналаридан Ҳиндистонинг Бабасаҳеб Бҳимрао Aмбедкар университети олимлари фойдаланган (Йер ва атроф муҳит фанлари мактаби/факултети деканининг 2022 йил 20 декабрдаги маълумотномаси). Натижада лаборатория ҳамда дала шароитида ушбу биокўмир намуналари соя ўсимлигининг пояси ва илдизи узунлигига ижобий таъсир қилган. Шунингдек, ризобактерияларнинг ҳаётчанлигини оширган ва бактериял инокуляцияси учун ташувчи вазифасини бажарган.