Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахрамова Шахноза Усмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладорликда гипертензив ҳолатни башорат қилиш ва тромболитик асоратларнинг олдини олишда антифосфолипид синдромнинг аҳамияти» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib.2346.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация    бажарилган    муассаса    номи:    Бухоро    давлат    тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат   тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Алиева Дилфуза Абдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Гестацион гипертензия ривожланишини  башорат қилиш  ва тромболитик асоратларни олдини олишда антифосфолипид синдромнинг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АФС аниқланган гестацион гипертензияли ҳомиладорларнинг қон зардобида IgG/IgM анти-кардиолипин ва IgG/IgM анти-бета-2-гликопротеин касалликнинг клиник шакллари ва гемостаз тизим  билан таққосланиб ўзаро боғлиқлиги  асосланаган;
илк бор F2  генининг  G/А полиморфизмининг  А Аллели ва гетерозигота   генотипи билан бирга келиши  молекуляр-генетик жиҳатдан  АФС синдроми ривожланиш хавфини  башоратловчи маркёри эканлиги аниқланган;
илк бор АФСли ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги  бирламчи сурункали ДВС-синдромига хос бўлган   эрта ўзгаришлар  ортофенантролин тестининг ошиши,  эуглобулин фибринолизи вақтининг, АҚТВ ва тромбоцитлар миқдорининг пасайиши каби ўзгаришлар гипертензияли ҳомиладорларда она ва ҳомиладаги тромболитик асоратларининг ташхислаш асосланаган;
 ишлаб чиқилган «башорат харитаси» таҳлили шуни кўрсатадики,  АФА аниқланган гестацион  гипертензияси мавжуд аёлларда нормаллашган интегрирлашган хавф омили кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, тромболитик асоратлар (акушерлик асоратлар 1,5 марта) ва перинатал паталогиялар ( 1,5-2 марта) ошиши, ушбу касалликнинг хавф омили юқори бўлганлиги туфайли номақбул башорат белгиси сифатида қабул қилиниши мумкинлиги исботланган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гестацион гипертензияли антифосфолипид синдроми кузатилган ҳомиладорларда тромболитик асоратларни олдини олиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
гестацион гипертензия билан оғриган антифосфолипид синдроми кузатилган аёлларда тромболитик асоратлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Гестацион гипертензия билан оғриган антифосфолипид синдроми кузатилган аёлларда тромболитик асоратларини башорат қилиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги  8н-р/150-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эрта акушерлик асоратларни башорат қилиш, гестацион гипертензия вужудга келиши мумкин бўлган тромбофилик асоратларни олдини олишга қаратилган ўз вақтидаги даволашда  янги инновацион усуллардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар бериш имконини яратган; 
ҳомиладорликда гипертензив ҳолатни башорат қилиш ва тромболитик асоратларнинг олдини олиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро  шаҳар  туғруқ комлекси, Бухоро ва Пешку туман тиббиёт бирлашмалари ҳомиладорлик паталогияси бўлимлари амалиётида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 апрелдаги 8н-д/210 сон маълумотномаси)  Амалиётга тадбиқ этилган илмий натижалар ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш, эрта ташхислашни йўлга қўйиш ҳамда асоратларни олдини олиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish